Қутлов

Ёдгор Турлибеков 75 ёшда

Ёдгор ака  бир зумда 75 ёшга тўлибдилар. 

У киши билан кечагина учрашган эдик. Шунга ҳам уч йил бўлибди. Демак, эртага саксон ёшга тўлганлари, индинга саксон бешни нишонлаганларида ҳам қутловларни  самимий кулгилари билан қўшқўллаб қабул қилсинлар. Доим oмон бўлинг, саломат бўлинг, Ватанда ҳам байрам қилиш насиб этсин!

|УНУТУВЧАНМИЗ

…Тез юрар поезд учиб кетмоқда. Шунчалар тезки, кўриб қолганингиз одамлар нима билан банд эканлигини ҳатто илғаб қололмайсиз.

Умр ҳам шундай, бир қарасангиз ёнингиздаги одамнинг бу дунёдан кетганга 20 йил бўлибди. Қўл очиб дуо қилиб қўясиз ёки бир хатм туширасиз…

Хотира ҳам шундай… Жуда унутувчан… Continue reading

Абдуфаттах Маннапов

ЖИЗНЬ ПОЛНАЯ ТРЕВОГ И НАДЕЖД

К 75 – летию Ядгара Турлибекова –правозащитника, журналиста

«Есть редкостно-замечательные люди,вокруг их сердца как будь-то кружется весь мир. Ядгар Турлибеков –один из таких людей».Гулчехра Нуриллаева.

Никто не мог ожидать такого от Ядгара Турлибекова –прагматика по жизни,влюбчивого хаямиста и радио-техника по специальности,да ещё в немолодые его годы ставщего защитником прав и свобод человека. Его предедушая жизнь,человека с обострённым чувством справедливости,мастера на все руки,готового придти на помощь каждому бедному,униженному и обездоленному человеку придает естественность этому становлению. Continue reading

Тарих сабоқлари

Ислом уламолари анча олдин (худди бугун учун)  айтган гаплар

“Ҳозирги вақтда кўп одамларнинг ҳоли бундайдир. Улар илми рақоиқ ва ҳақоиқни ўз ишлари учун, авомнинг қалбини ром қилиш учун, золимларнинг молини олиш учун, мискинларни хор қилиш учун ва очиқ-ойдин ҳаромларга ҳамда зоҳир бидъатларга эришиш учун нарвон қилиб олганлар.

Ҳаттоки, уларнинг баъзилари миллатдан чиққанлар. Баъзи жоҳиллар уларнинг бу даъвосини мерос ва мутахассислик сифатида қабул қилганлар”.

Аҳмад Зарруқ  “Қоваидут-тасаввуф”.

ХХХ

«Гоҳида улар ўзларини шайх қилиб оладилар. Унинг одамлари эса, унга шайхлигини ширк қилиб, фоний дунёнинг ахлатларини тўплаб юрадилар. Улар уни бир нарсага ярайди деб ўйлайдилар. Ана ўшалар каззоблардир. Continue reading

Каримов ва Мадаминов- “Сиам” эгизаклари

6. ТАБОБАТ “ТАБЛЕТКА”СИ

Бир куни Ислом Каримов иқтисодиёт бўйича мажлис ўтказаётган эди. Навбат савол-жавобга келганда ундан׃

-Кўпчилик одамлар маошлар озгина оширилгани ҳақида қарорингиз чиқади, дарҳол нархлар ҳам кўтарилади, орадан бир ой ўтиб, Бош вазир имзоси билан нархлар оширилиши ҳақида қарор чиқади, деб нарх наво шу зайл икки марта кўтарилиб кетишидан норози бўлишмоқда. Дарҳақиқат, орадан бир ой сақлашнинг сири нимада? -деб сўрадим. Каримовнинг жаҳли чиқди.

-Сизга ука кўпчиликнинг номидан гапириш ҳали эрта. Бу ваколат мана манга берилган. Агар депутатлигингизни рўкач қиладиган бўлсангиз ҳам кўпчиликни эмас, жуда озчиликни вакилисиз.

Мен унинг сўзини бўлиб׃

-Гап бунда эмас, майли саволни баъзиларнинг фикри деб қабул қилинг,-дедим.

-Баъзилар ким, қани мана шу ерда улардан бирортаси борми? Сизни саволингизга қўшилган бирорта мард борми, қани турсин ўрнидан, кўрайлик,-деди Каримов. Continue reading

Холдор Вулқон

Кўнглида кири йўқ, ҲАҚИҚИЙ ИНСОНларга буюк ҳурматлар

Қадим замонлар бир донишманд одамнинг шогирди: -Устоз, фалон даврада, фалончи сизни ғийбат қилибди – дея хабар етказибди. Донишманд устоз бир зум ўйланиб турибдида, шогирдига қараб: -Қизиқ, нега у мени ғийбат қилди экан, ахир мен унга бирон яхшилик қилмаган эдимку? – дебди ҳайрон бўлиб.
Ақлга ишораки, донишманд у гапни киноя қилиб айтмаган албатта. Аксинча, тўғри маънода айтган.
Чунки ғийбат аслида, ғийбатланувчи учун энг бебаҳо бойликдир. Мадраса кўрган, устозларининг юзига оёқ қўймаган, назардан қолмаган, донишманд Диний олимларимизнинг айтишларича, ғийбатланган банданинг гунохлари ўша ғийбатлар туфайли тутдай тўкилиб, у одам тобора покланиб бораверар, ғийбатланганнинг гунохлари Оллохнинг амри билан уни ғийбатлаган кимсаларнинг гарданига илиб қўйилар, ғийбатчилар шунда ҳам ғайрати ичига сиғмай, ўша ғийбатлангувчи қурбонни ноҳақ ғийбатлашда астойдил давом этаверсалар, ғийбатчиларнинг қилган тамоми савоблари бирин кетин ғийбатланган банда хисобига ёзиб қўйилар экан. Continue reading

Жаҳонгир Маматов

“Бир туҳматнинг фош бўлиши”

Ёлғончи Солиҳ мен ҳақимда шундай ёзди:
“Бу туҳматчи нусха 1993 йил май ойида Бакуда “Апшерон” меҳмонхонасида олдимда тиз чўкиб йиғлаган, “Мени Туркияга обкетинг, бу ерда ўлиб кетаман”, деб (Агар бундан тонса, бу кимсани Аллоҳга ҳавола қилдим). Қилган яхшилигини миннат қилиш бўлмасин, уни Туркияга олиб келдим. Уй бердим, маош бердим”.
Шундан кейин мен қуйидагини ёздим:
“Ҳей, мунофиқ, муттаҳам, мен Ашгабатда эканимда сенга телефон қилдик, сен менинг Туркияга боришимга қаршилик қилдинг, лекин Туркияга ким билан борганимни ва қандай борганимни Номоз Нормўминдан сўра. У агар Аллоҳга ишонса ҳақ гапни айтар? Айтмаса, бошқача исботлайдиган йўллар ҳам бор. Ана бизни кутиб олган Аҳад Андижондан сўра! Худди мен сенинг жонингни олаётгандек бунчалик туҳмат қилма! Сен динга ҳам, Аллоҳга ҳам ишонмайдиган макруҳи ниёзий экансан. Бўлмаса бу дунёсидан у дунёси яқин қолган одам бунчалик туҳмату бўҳтонга бормасди”. Continue reading

Мухолифат тарихидан лавҳалар

Сиз Кенгаш аъзоларига «ўзларингни ўзларинг қурбон қилинглар» деган кўрсатма бердингиз

«ЭРК» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ РАИСИГА

Биз 2004 йил 13 феврал кунида Сизга йуллаган мурожаатимизга расмий жавоб кутдик ва бугунга кадар орадаги вакт ичида хар хил муносабатдаги фикрларинигизни олдик. Аммо, Биз Сизнинг 26 март кунидаги «Озодлик» радиоси оркали чикишингизни узил-кесил рад жавоби деб кабул килдик. Чунки Сиз хитобингизда очикдан – очик Самарканд, Сирдаре, Жиззах, Навоий, Сурхондаре, Бухоро, Тошкент, Наманган, Фаргона вилояти вакиллари кабул килган «6-март баёноти»га, 27 нафар пленум аъзоларидан 14 нафари имзо куйган Мурожаатномага карши овоз бердингиз. Уларни «кугирчок», «соткин» деб эълон килдингиз, яъни Бизларни партия сафидан, бошкарувдан кетказмокчи эканлигингизни билдирдингиз. Яна уша ягона позициянгиз: Continue reading