Радио “Свобода”:

Однако врачи, которые лечили жертв, говорят, что яд был использован и что подобные инциденты случались в Афганистане много раз

Власти северо-восточной афганской провинции Тахар полагают, что к отравлению 140 школьниц и учителей-женщин, которое случилось на этой неделе, причастен «Талибан».
Инцидент, который произошел 17 апреля, вновь вызвал обеспокоенность по поводу безопасности девочек, пытающихся получить образование в Афганистане, особенно учитывая то, что иностранные войска покидают страну к концу 2014 года.
Правозащитники заявляют, что международное сообщество должно гарантировать, что доступ девочек к образованию не будет «принесен в жертву» в результате любого политического урегулирования между афганским президентом Хамидом Карзаем и боевиками.
Глава департамента общественного здравоохранения провинции Тахар Хафизулла Сафи говорит, что следователи «подозревают», что резервуар с питьевой водой для женской школы был отравлен талибами. По словам Сафи, в рамках продолжающегося расследования афганскими властями проводится анализ воды и крови госпитализированных девочек. Continue reading

Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(76)

Кўзингизни очинг!

“Озодлик” карнайининг “Psiphon 3” деган айланмаси орқали айланиб-айланиб унинг сайтига кирсам, анча “фис-фис”лар бор экан. Улар ҳалиям бозордан қайтавериб, яна ўзини бозорга солаётган жб.(унвони олиялари бўлмиш “жаноб” деган сўзни ҳадеб такрорламаслик учун бу ёғига (жб) деб қўя қоламиз) Муҳаммад Солиҳ ҳақида фис-фислашиб ётишибди.

(Жб.) Муҳаммад Солиҳ деганимга бурнининг учидаги жаҳл халтаси жиртилиб, этагининг остига тушиб, мани ҳам ёқамдан олмасин, шунинг учун селсоветда дўмбобо берган пасапўртдаги оти билан айтай – (жб.) Салай Мадаминов ўзини Карим-уфга тенг кўрар экан. Тенг-тенги билан, тезак қопи билан. Лекин иккаласи битта қопга сиғадими, йўқми, Худо билади, сиғдираман деса сиғдириб юборади. Не демишлар:
Тезак сиққан халтага,
Яна тезак сиғади. Continue reading

Бугуннинг ҳақиқатлари

Тожибоева: Урлаеванинг аҳволига Солиҳ айбдор

Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистон ҳукумати унга яқинлашган шахслардан қасд олишини била туриб Елена Урлаевани Туркияга таклиф қилмаслиги лозим эди, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева.

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева, Ўзбекистонда камдан кам инсон ҳуқуқлари курашчиларидан бири бўлгани учун уни асраш лозим, дейди унинг 2008 йилдан буён Францияда яшаётган ҳамкасби Мўътабар Тожибоева.

Мухолифатдаги “Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ ҳаракати (ЎХҲ) лидери Муҳаммад Солиҳнинг таклифига кўра даволаниш учун Туркияга таклиф, – бу қоидалардан чекиниш бўлди, дея ҳисоблайди тожибоева.

“Елена билан юз берган воқеада Солиҳ айбдор”, – деди Тожибоева, Урлаева атрофидаги сўнгги ҳодисаларни шархларкан. Continue reading

Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари”

“Ўзбекистон халқ ҳаракати” деган катта ном билан кичик бир манфаат тўдаси тузилганига қарийб бир йил бўлди, аммо “мухолифат”дан чиқиб кетганим учун бугунгача шундай ҳам ўз-ўзидан абгору шарманда бўлаётган тўда ҳақида жиддий бир нарса ёзмасамда  улар тинмай менга ҳам осилмоқдалар. Ишлари юришмай қолганини яна бизга тўнкашмоқчи.

Бундан буён уларнинг  бирор иддаолари жавобсиз қолмайди. Андишанинг отини қўрқоққа йўймасинлар.  Керак бўлса, уларнинг ҳаммасига ҳам жавоб берадиган ҳолимиз бор.

Аввал гапни тўданинг орқасида турган раҳнамоларидан бошласак. Бир неча йил олдин эълон қилинган бу ҳужжатли китоб унинг худди бугунгидек вазиятни қандай  уйдиришини исботлаган. Китоб янги боблар билан ҳам тўлатиб борилади. ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

1. НЕГА БУГУН?

Ўзбекистонда Олий суд раиси, Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган, 1994 йилда Ўзбекистонда демократия оёқ ости қилинмоқда, деган баёнот тарқатиб, АҚШдан сиёсий бошпана олган Муҳаммад Бобур Маликов билан мулоқот

Бобур ака, кейинги кунларда баъзилар менга Салай Мадаминов ҳақидаги фактларни шунча йил нега яшириб келгансан, деб асоссиз иддао қила бошладилар. Хабарингиз бор, мен бу фактларни бугун ўртага олиб чиққаним йўқ ва доим бу ҳақда гапириб келмоқдаман. Бу эса, шундай иддао қилаётганларнинг ё мухолифат тарихини билмасликларини ёки Мадаминовнинг қилмишларини хаспўшлашга уринишларини кўрсатади. Continue reading