Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(77)

АРАВАКАШ

Бундай қарасам думбул дунёнинг бир четида якка қолибман. Яккалик яккамаховга ярашар, кўп бўлиб яккамаховни талашар. Ҳамма ҳамма ёқдан менга тош отиб ётибди. Демак, яккамаховликдан чиқишим керак. Бўлмаса ҳеч ким мени мақтамайди, аксига сўкиб-сўкиб, сўкилган жойимдан ушлаб йиртиб-йиртиб ташлашади. Оҳ, мақтовларни, мақтовизмни соғиниб қолдим. Азиз “пахтакорлар” қайдасиз?

Ҳмм..Ўйлаб кўрсам, пахта қўювчи “пахтакорларнинг” уч тури оммалашган ёки аммолашган. Чаппасидан таппасига:

3.Мансабдорнинг маддоҳлари
2.Пулдорнинг маддоҳлари
1.Маддоҳнинг маддоҳлари

Менда биттаси ҳам йўқ. Нима қилсам экан? Оғримаган бел бўлмас, якка томчи сел бўлмас. Ўйлаган ўрада ўлмайди деган гаплар бор. Топдим. Ишни ўзим ўзимни мақташдан бошлашим лозим, шунда лозимсизликдан қутуламан. Соддасолим қилиб айтсам, ўзимнинг маддоҳим бўлишим, нинанинг асалини олдин ўзимга суқишим керак. Continue reading

Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари”

“Сиам” эгизаклари”

2. КАРИМОВ-КЕТ! МАДАМИНОВ –КЕТ!

-Бобур ака, агар Мадаминов “ойдан тушмаган” бўлса, 1994 йилда нега уни қўлладингиз ва ҳатто унинг таклифи билан Истанбулга бордингиз? Ёдингизда бўлса, биргаликда таҳририятларга ҳам борган эдик…

-Ҳа, мен борганман. Туркияда жуда кўп мулозимлар билан учрашганман ва уни қўллашларини сўраганман. Мен бу билан унинг шахсини эмас, балки ўзбек мухолифатни қўллашларини сўрагандим. Унинг бу қадар ўз шахсини ўйлайдиган, худбин эканлигини қаёқдан билай? У Каримов билан дўстлашиб, (бу ҳақда кейинроқ муҳим маълумотларни келтираман), Каримовнинг ўйинларига кириб, хатолар қилди, боши деворга урилиб, кўзи очилди, деб ўйлаган эдим. Кейин АҚШга келганида ҳам унга ҳамроҳлик қилганман. Мақсад, ҳаммамиз бир бўлайлик, деган фикр эди. У бу ерга келганда ҳам асосий диққатни Абдураҳим билан жанжалга сарфлаган. Қачон келмасин, албатта жанжал қилиб кетади. Абдураҳим очиқ жанжал қилса, Мадаминов усталик билан уюштиради. Кейин билиб қолиб, ёқангни ушлаб юрасан. Чунки у маҳоратли сиёсатчи эмас. Жуда ҳам содда ва ўзини мақтаган одамнинг қулига айланиб қолади. Бу эса сиёсатчи учун назардан қолиш демакдир. Шу ўринда мен унга лақма-ўжар сиёсатчи деган баҳо берган бўлардим. Бир томондан очиқдан очиқ лақмалигини кўрсатади, иккинчи томондан ўжарлик қилиб ана шу лақмалигини ҳимоя қилади. Continue reading

Узбекистан

Кабмин Узбекистана умолчал о кризисе в экономике

На заседании Кабинета Министров Узбекистана 20 апреля было заявлено, что за I квартал 2012 года ВВП страны вырос на 7,5%, что неправда, говорит источник из Минфина.

Другие итоги социально-экономического развития Узбекистана за первый квартал 2012 года, озвученные на заседании Кабмина, такие:

Рост объемов промышленного производства – 6%, сельского хозяйства – 6,1%, профицит Госбюджета – 0,2%, уровень инфляции – на прогнозном уровне (7-9%, прим. редакции).

Нынешнее оптимистичное заявление правительства об экономических успехах совсем незначительно отличается от прошлогоднего. Continue reading

“Ҳақ сўз”

Роса ўн йиллик танаффусдан сўнг қайта дунё юзини кўрди

Ўн олти саҳифадан иборат мазкур нашр ҳафтада икки марта чоп этилиши айтилмоқда.

“Ҳақ сўз” газетаси ижодий жамоасига кўра, мазкур нашр Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари жуда мураккаб бир даврни  бошдан кечираётган айни кезда нашр этила бошлади.

Бош муҳаррир вазифасини бажарувчи Отабек Ғойибовнинг таъкидича, бу газета икки орадаги тушунмовчиликлар ва ўзбек-тожик алоқаларида кузатилаётган айрим чигалликларни бартараф этиш учун оз бўлса-да, ўз улушини қўшади.

“Ҳақ сўз” газетаси ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Тожикистон Адлия вазирлиги қайдидан ўтиб, тахминан ўн йил давомида тожикистонлик ўзбеклар ва улар қатори бу мамлакатдаги бошқа миллат ва элатларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ва сиёсий мавзуларни очиқ-ошкор ёритиб турди. Лекин, Ғойибовнинг қайд этишича, Тожикистондаги Ўзбеклар жамиятининг фаолияти сустлашгани ортидан “Ҳақ сўз” рўзномаси ҳам тўхтаб қолганди. Continue reading