Кўп танишларим, ўртоқларим, сиёсий, илмий доира вакиллари билан суҳбатлашиб, улар билан турли масалаларда (асосан, сиёсий масалаларда) баҳс-мунозара қиламиз, фикр билдирамиз, тортишамиз…
Ёшим улғайган сари масалаларга анча совуқ қарайдиган бўлиб қолганман… Дўстларим эса кўпчилиги қони қайноқ… Юраги ҳаприқиб, ҳаяжонланиб, мени ургидек тортишади баъзан. Аслида, у айтаётган масалаларга менинг умуман алоқам йўқ…
Ҳақиқатда, бугун иккита ақли жойида одам бир ерга йиғилса, жамиятдаги муаммолар, тараққиётимизга ғов бўлаётган масалалар ҳақида фикр юритади… Таълим, соғлиқни сақлаш, ички ишлар тизими, умуман, жамиятнинг жуда кўплаб соҳалари бугун жиддий ислоҳотларга муҳтож. Вазият шу даражадаки, бугун қайсидир соҳада порахўрлик авж олган десангиз, бас, одамлар сиздан исбот талаб қилишмайди. Ҳа, чунки ўзи кўриб, билиб турибди, унга факт керак эмас… Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment »