Жаҳонгир Муҳаммад

Фикр ирмоқлари

1-

Кимгадир эшикни очар экансан, бир куни у эшигингни қарсиллатиб башарангга уриб кетиши ёки тўсатдан тепиб келиши учун имконият бермасликни ҳам назарда тутишинг керак.

-2-

Агар Америкада ҳам йўлингни тополмасанг, демак бу дунёдан йўлсиз ўтиб кетасан.

-3-

Фоҳиш эркаклари қанчалик кўпайган сари ўша жамиятнинг фоҳишалари ҳам шунчалик кўпаяди.

-4-

Хайриятки, Каримов ҳокимият тепасига Муаммар Қаддафи каби 27 ёшида келмаган.

-5-

Қўзғалишнинг бош қўмондони инсоннинг ички дунёсида яшасагина у керакли вақтда қўзғала олади, бўлмаса биров ҳар қанча тепса ҳам қўзғалмайди.

-6-

Оскар мукофоти топширилиши олдидан гапирган бир киши “Бутун дунё нафасини ютиб, кўзини шу маросимга қадаган”ини айтди, ундай бўлса қон тўкилаётган Ливия, Тунисдан жон олиб қочаётганлар, Боливияда сел босганлар, Янги Зелландияда ер тагида қолганлар, турли мамлакатларда ўқ остида намойишлар қилаётганлар…нинг ҳам дарди Оскар эканда-а! Ўзбек бўл-е! Continue reading

Ўзбек блоггерлари

Тинчлик ёки демократия..?
Буюк Британия Бош вазири Д. Кэмерон бугун қилган амру маъруфида Лондонда ўтганлардаги “безорилик”лардан мамлакат тахминан 200 миллион фунт-стерлинг миқдорида зарар кўрганлигини айтганди.

Ҳокимият тепасига келишидан олдин унинг сайловолди платформасида энг кўп муҳокама қилинган ғоялардан бири — унинг “катта жамият” ташаббусидир. Аниқ механизми йўқ бўлган таклиф замирида жамият бир-бирини қўллаб-қувватлаши, давлатга ёрдам бериши, яна такрор айтаман, давлат билан баҳамжиҳат яшаши мужассам эди. Қисқа қилиб айтганда, Кэмерон бизнинг жамият қурилишини Буюк Британияда кўришни жуда истаган эди.

Жуда яхши-да, унга жа ёққанди бу ғоя! Биринчидан, “катта жамият” ғоясида, умуман, жамиятда жамоанинг роли қанчалик катта бўлса, билингки, ҳукумат турли танқидлардан қочишга шунча кўп далилга эга бўлади. Мактаб боласи яхши ўқимаса ёки мактаб ёшида безорилик, ўғирлик қилса, давлат мавжуд тизимни эмас, балки яхши ўқитмаётгани учун мактабни, яхши тарбия бермаётгани учун оилани, ва ниҳоят, бола тарбиясига бефарқ бўлган “етти маҳалла”ни айблашади…

Кэмерон шуни хоҳлади: жамиятни жипсликка, бирдамликка чақирди, индивидуалликдан қочишга ундади… Қайсидир маънода бу ғоя ўзининг мевасини бера бошлади. Аввало, Лондон полицияси ортиқча иғволарга учиб, ёшгина йигитнинг умрига зомин бўлди: “катта жамият” жунбушга келди… Continue reading

Janubiy Turkiston ijodkorlari

Azizbek: Hasrato!

Andijonda qon tokildi, ko’z yoshimdir shash qator
O’z  xalqini o’qga tutdi, Islom Karim nobakor.
Bu g’ayridin, gayrimillat zulm koxin kashf etib,
Bu kabi bag’ri toshni ona tug’mas shomi-tor.

Shoirlari, hofizlari vujdonini sotdilar,
Olimlari, mullalari ayishu-nushga botdilar.
Abdulla-u Erkinlari maddoh bo’lib netdilar,,
Chamanda  zog’lar qolib, bulbullari ketdilar..

Rashid Qori, Fozil Qori nafratdaman nomingizdan,
It ham yemas sherik bo’lgan saroydagi noningizdan.
Hasrato! fatvolaring dinimizga zid aslo,
Jirkinadi O’zbeklarim soxta obro, shoningizdan. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Бузокнинг югургани…

Узбекистон мустакилликга эришганлигининг ун турт йиллигини, Жаноб Каримов тахтга келганилигининг ун саккиз йиллигини нишонлайдиганимиз 2005 йил Марказий Осиё халклари учун кайта тугилиш йили булиб тарихга кириши аён булиб колди. Ошкоролик дея ном олмиш саксонинчи йил урталаридан кейин нурай бошлаган Собик Иттифокнинг охирига кадар “садокатли аъзоси” булиб колиш “бахтига муяссар булган” Узбекистон Совет Социалистик Республикаси хукумати олдида ягона – мустакиллик эълон килишдан узга йул колмади. Кечагина рефедрендум олдидан “Иттифокда колсак арикларимизда сут окади, иттифокадан чиксак хароб буламиз” деяётган мамлакат рахбари узи эълон килган мустакиллигини узи карсак сураб рагбатлантиришга мажбур булди. Мана шу нуктадан узбек халки такдирига битилган кора кунлар бошланди.

Ислом Каримов эълон килган мустакилликнинг жахон хамжамияти томонидан тан олиниши учун куйилган илк талаб – эркин сайловлар утказиш йули билан давлат рахбари сайланиши эди. Ушбу талабнинг бажарилиш жараёнидаёк Ислом Каримов Собик Иттифокдан мерос барча иллатларни узида мужассамлаштирган, узига хос, узига мос сиёсатчи эканини намоиш эта олди. Continue reading