Савол-Жавоб

“Туз” Каримовнинг қўлида

САВОЛ: Жаҳонгир ака, Май ойининг охирида Чикагода НАТО йиғини бўлади дейишмоқда ва америкалик тужжорлар шу йиғинда Барак Обамадан Ислом Каримовни қабул қилишини сўрашибди. Сиз қандай фикрдасиз, бутун дунёнинг Каримовга қарши эканлигини била туриб, Обама унга қўл узатадими? (С.Содиқ).

ЖАВОБ: Сиёсатни турли ўйинларга ўхшатадилар. Баъзилар уни шахмат ўйини дейди. Лекин шахмат ўйнаш учун ақлли бўлиш керак. Бугунги дунёга қарасангиз, сиёсат кўпроқ қарта ўйинига ўхшаб қолган. Бу ўйинда асосий нарса ақлга эмас, шумлик ва тасодифга боғлиқ.

Сиз айтган масалада “туз” Каримовнинг қўлида. Истаса “туз”ни кўрсатади, истамаса йўқ. Бошқача айтганда, истаса Чикагога келади ва истамаса келмайди. Агар келса, Обама у билан учрашишга мажур. Бунинг икки сабаби бор. Бири техник сабаб, икинчиси сиёсий.

Сиёсий томони шундаки, Обамадан Каримов билан учрашишни сўраётганлар орасида унинг энг суянган тоғлари бор. Масалан, улардан бири “General Motors”. Бу Обаманинг қалқони. Келаётган сайловларда ҳам унинг келажаги қайси бир жиҳатдан шу компания билан боғлиқ. Обама Оқ уйга келиши билан йиқилаёзган бу компанияга солиқчилар ҳисобидан жуда катта миқдорда пул берди ва бу кескин танқидларга сабаб бўлди. Ҳозир бу компния олинган пулни қайтармоқда ва Обаманинг сайловолди учрашувларида тилини узун қилмоқда. Демак, Ўзбекистонда машина чиқараётган бу компаниянинг келажаги Обамага бефарқ эмас.

Техник сабабга келганда эса, Обама учрашмайман деса ҳам учрашади. Чунки умум мажлисларда ва суратга тушишларда алфабет бўйича амал қилинади, (USA, Uzbekistan) ва Каримов Обаманинг ёнгинасида туради. Эсингизда бўлса, Клинтон даврида (1999-йил) НАТО юбилейида бундай ёнма-ён туриб суратга тушиб қолишни Каримов ўз мақсади йўлида ошириб-тошириб пропаганда қилганди.

Дунёдаги бир қатор мамлакатлар ва ташкилотлар Каримов ҳақида нима десалар десинлар, Обаманинг икки рўкачи бор:

Биринчиси, Афғонистондан чиқишда Ўзбекистонга эҳтиёж мавжудлиги.

Иккинчиси, Ўзбекистонда қўллаб-қувватлайдиган бошқа сиёсий кучнинг йўқлиги.

“Араб баҳори”дан руҳланган андижонликлар ташаббуси билан тузилган “Ўзбекистон Халқ ҳаракати” дастлабки кунларда АҚШ диққатини тортганди ва Давлат департаменти вакиллари Олмонияга бориб бир неча андижонлик билан учрашиб, гаплашгандилар ҳам. Лекин мазкур ҳаракат бошига чиқиб олган баъзи кимсаларнинг дарҳол Ғарбга ва Америкага қарши кескин баёнотлари, демократик тузумни куфр деб эълон қилишлари, террорист кучлар билан тил бириктиришга уринишлари, Туркия махсус доиралари қўлида ўйинчоққа айланиб қолишлари, курашни диктатурага эмас, демократларга, ўз танқидчиларига қарши йўналтиришлари умидларни пучга чиқарди. Андижонликларнинг бу ҳаракатни тарк этишлари билан “Араб баҳори” насимининг эсиши битди, халқ ҳаракат номи остида қолган саноқли одамга эргашмади ва бу маргинал гуруҳ илгариги миссиясига қайтди – жанжалчи тўдага айланди.

Табиийки, бундай шароитда маккор Каримов қўлига чиққан “туз”ни яна бир бор шумлик билан ўйнайди. Обама эса чорасиз.

Ж.Маматов.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: