Нурилла Остон

1.Балиқ бошидан эмас, думидан бошлаб сасийди, бошига бориб чирийди

Битта латифа бор эди. Чапаев оқлардан яширинаман деб жарликка қулаб, бир бутага осилиб қолибди. Жарлик ниҳоятда тубсиз эмиш. Чапаев бундан қўрқиб, нажот истаб худога нола қилипти. Тинмай нола қилавергач, тепасида калласи шохли, товони туёқли, чўчқатумшуқ, эчкисоқол шайтон пайдо бўлипти.

-Бақиравериб каллани гаранг қилиб юбординг, барибир худо сенга ёрдам бермайди, нима гапинг бор?-дея зарда қилипти шайтон.

-Мени қутқар,-деб ялинипти унга Чапаев.-Битмай қолган ишларим кўп…

-Шартимни бажарсанг, қутқараман,-депти шум шайтон тиржайиб.

-Айт шартингни,-депти Чапаев сабрсизлик билан.

-Уч марта жаранглатиб ел чиқарасан, кейин сени тортиб оламан,-депти шайтон.

Чапаев бир кучанган экан, бутага илашиб қолган кийими чокидан кетипти, иккинчи, учинчи марта кучанганида тубсиз жарликка қулаб кетипти. Қулаётган эмиш-у, кимдир елкасидан туртаётганмиш. Шайтон бўлса керак, деб бундай қараса, Петка уни ҳадеб силкитиб: “Василий Иванович, сен партия мажлисидамисан ёки ҳожатхонадами, ҳаммаёқни саситиб юбординг-ку”,-дермиш… Continue reading

Ўзбек блоггерлари

Ўйнашга бордим…

Дўстим билан жой номлари ҳақида ёзиша туриб, “Географик объектлар номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида айрим жиҳатлар эътиборимни тортди: ‎”Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига одамларнинг исми-шарифини беришга, шунингдек уларни тарихий воқеалар шарафига номлашга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди”. Қишлоқлар-чи?

Тарихий ном деганда нимани тушуниш керак экан? Дейлик, Амир Темур давридаги “лой жанги” бўлган ҳудудни “Лойиш” ёки “Жангоҳ” ё “Лой жанги” дейиш керакми? Ёки фақат ўша ҳудуд учун хос бўлган айрим воқеалар ҳам кирар эканми? Кўплаб қишлоқларимизнинг номларига эътибор беринг-а: Continue reading