Кўзингизни юминг!

Қозоқлар керак бўлса, президентини ҳам “обориб-олиб келади”…

Ўзбек муХалифати тарихидан лавҳалар

Ўтган йил “Бирдамлик” сайтида чиққан бу мақола ўз даҳшатлари билан юрагимни тирнаганди. Илтимос, буни “Сиам эгизаклари” китобига қўшсангизлар. Т. Муродов.

ҚАДРИМ УЧУН КУЮНАМАН

Болалигимизда биров билан ади-бади айтишиб қолган ёши улуғроқ кишилар «Эҳ, мен қорним учун эмас, қадрим учун йиғлайман», дейишганида маъносига унча тушунмасдик. Камина ҳам етмиш ёшдан ошгандагина, қадр-қиммат оёқ ости бўлиши инсон учун нақадар оғир зарба эканлигини ҳис қилди.

Мен Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозаси Питнак қишлоғидаги Шихлар элатида туғилиб вояга етдим. Олий маълумотли шифокорман. 1958 йилда Самарқанд шахридаги зооветеринария техникумини,1965 йилда Самарқанд медицина институтини битказганман. Олий тоифадаги терапевт, 1-тоифали фтизиатр, 1-тоифали рентгенолог даражаларига эга бўлганман. Continue reading