“Туронзамин” почтасидан

МАНҚУРТЛАШТИРИШ СИЁСАТИДА ЯНГИ БОСҚИЧ

Ишчи эксперт гурухи раҳбари Сурат Икромов тарқатган хабарда Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида мобил телефонларидаги ёзувлар телефон соҳибига жиноий айблов илгари сурилишига сабаб бўлгани ёзилди. Нафақат экстримистик рухдаги варақалар, овоз ва видео ёзувларини тарқалиши, балки маънавиятимизга ёт бўлган барча маълумотларнинг нисбатан янги бўлган мобил телефони воситасида тарғиб қилинишини назоратга олишга кўпчилик қаршилик қилмаса керак. Аммо мазкур хабардан кўриниб туриптики мақсад экстримизм ва маънавий бузуқликни назорат қилиш эмас, Ўзбекистонда инсон хуқуқларини поймол қилишни ва халқни манқуртлаштиришни яна бир поғонага кўтаришдир. Continue reading

Бахтиёр Ҳамроев׃

Ассалому алайкум сафдошларим, дўстларим, акалар укалар, сингилларим!

Фаолиятим даврида кимларнидир билиб билмай хафа қилган бўлсам, улардан чин калбимдан узр сурайман.

Б А Ё Н О Т

Мен, Бахтиёр Хамраев, Инсон хаклари буйича, хамда мухолифатдаги фаолиятимни 2012 йил 10 апрелдан бошлаб тухтатишга карор килдим.
Бундай карорга келишимнинг асосий сабаблари куйидагича:
• Икки йилдан бери, соглигимнинг яхши эмаслиги, яъни эшитиш кобилятим деярли 70 фоизга тушиб кетганлиги ва бир йилда уч марталаб касалхоналарда даволанишга мажбур булаётганлигим;
• Ёшим 60 га бориб колганлиги; Continue reading