“Туронзамин” почтасидан

БЎРИ БИЛАН ҚЎЗИЧОҚ
Чўлпон таржимасига мурожаат қилинмаган янги талқин
(“Гражданин Поет” сиёсий сатира жанридаги теле-лойиҳасидан таъсирланиб)
Дипломатик дахлсизлигига қарамасдан Франкфурт аэропортида тинтув қилинган Владимир Норов Ўзбeкистонга кeлиши биланоқ Ислом Каримовнинг хузурига ошиқди.

– Ота, ота, отажон, мeни нeмис хўрлади,
Паспортим хам кўрмасдан буюмларим ковлади!
На ўзини танитди, нада гапим тинглади,
Кeласолиб тўртовлон жомадоним бўйлади!

– Бунча вохма қиласан, қолипсанку жовдираб,
Тeкширипти, қўйворипти, қайтипсанку довдираб!
Қадамингни ўйлаб бос, ховлиқмагин “кeл” дeса,
Чопасанлар барингиз тeкин фуршeт е дeса! Continue reading

Башорат Эшова

Тоғларга чиқмасанг дўлона қайдадур…

Халқимизда азал-азалдан шундай ибора бор: “Тоғларга чиқмасанг дўлона қайдадур, жондан кечмасанг жонона қайдадур”.

Дарҳақиқат, инсон боласи бир нарсага азму қарор қилдими, ўз қарори амалга ошиши учун сабот билан, кучли истак ҳамда ҳоҳиш билан ҳаракат қилиши керак. Айниқса катта йўлга чиқиш, халқ хизматига бел боғлашнинг талаблари ва масъулиятлари эса бошқа хусусий орзу ниятларга қараганда анчайин юқоридир.

Халқ хизматида майдонга тушишга эса ҳар ким ҳам журъат қилавермайди. Нега десангиз бу йўлнинг ўнқир-чўнқирлари, паст-баландликлари, тепалигу довонлари, бир сўз билан айтганда машаққатлари шу қадар оғирки, уни ва халқ дарди юкини тортиб бориш осон эмас.

Айтмоқчи гапим аслида юқоридаги халқ ибораси хусусида. Яъни унинг мазмун-моҳияти ҳақида.

Унда бунда мухолифатчиман, сиёсатчиман, деганлардан баъзи гапларни эшитганимдан сўнг ўйга толаман. Бири айтадики, “тинч йўл билан мавжуд режимни йиқитиб ўрнига келаман”, яна бир бошқаси эса “қўзғол ҳалқим, қўзғолон билан золимни йиқит”, дея чақириқлар қилади. Буларни эшитарканман ёки ўқир эканман, беихтиёр қайси бирининг гапи тўғри , фикри тўғри экан, дея мулоҳаза қила бошлайман. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

ЙЎТАЛ

Ассалому-алайкум!
Мен йўтал ҳақидаги таҳлилимни қайта ишлаб. табобат усулларида даволашларни қўшган холда юброяпман. Яқинда бизларда буни китоби босмадан чиқаяпти .Муаллиф.

Нафас олиш системаси организм билан ташқи мухит ўртасида газ алмашинишини таъминлаш вазифасини бажаради. Бу системага бурун бўшлиғи, хиқилдоқ, трахея (кекирдак ва бронхлардан таркиб топган хаво ўтказиш йўлларидан) хамда ўпка пуфакчалари-альвеолаларидан иборат респератор бўлимларидан ташкил топган. Биз биринчи галда хиқилдоқни кўриб чиқсак, у нафас йўлининг бурурндан кейинги қисми бўлиб, овоз пайдо қилувчи апарат хамдир.  Хиқилдоқ бўшлиғи қум соатига ўхшаб юқори ва пастки қисмлари кенгайган. Хиқилдоқнинг пастки кенгайган қисми аста – секин торайиб кекирдаккача давом этади. Кекирдак хиқилдоқнинг давоми бўлиб, узунлиги 9 – 11 см келадиган найдан иборат. Кекирдакнинг орқа томонидан қизил ўнгач ўтади, чап ва ўнг ёнларида бўйиннинг катта қон томирлари ва нервлар жойлашади. Кекирдак 16 – 20 та ярим халқа шаклидаги тоғайлардан тузилган. Кекирдак тўртинчи, бешинчи кўкрак умуртқалари сохасида икки бронхга бўлинади. Ўнг ўпкага кирган бронх уч бўлакка чап ўпкага кирган бронх  икки бўлак бронх  тармоғига бўлинади. Ўпкалар кўкрак қафаси бўшлиғида жойлашган. Continue reading

Барно Анвар

Мустақиллик бир оила тақдирида

Суиқасд боис бир ярим ойдан буён Швеция касалхонасида қолаëтган диссидент имом Обид қори Назаровнинг 74 ёшли онаси Муҳаррам ая 2 апрел куни оғир хасталикдан вафот этди. Тўрт ўғил тарбиялаган она жанозасида ўғиллардан бирортаси қатнаша олмади.

Она ўғлига уюштирилган суиқасддан бехабар вафот этди

Икки йилдан ортиқ давом этган оғир хасталикдан азият чеккан 74 ёшли Муҳаррам Назарова шу кунларда Швециядаги шифохонада беҳуш ётган ўғли – таниқли уламо Обид қори Назаровнинг ҳолидан бехабар ҳолда оламдан ўтди.

Оила-аъзоларидан олинган маълумотга кўра, 2 апрел куни оламдан ўтган ая қизлари, куёвлари ва набиралари томонидан 3 апрел куни тонгда дафн қилинган.

Дафн маросимига Муҳаррам ая тарбиялаб вояга етказган тўрт ўғилдан ҳеч бири кела олмаган. Continue reading