Раддия

1 майдан бошлаб пул ўтказмаларини АҚШ долларида бериш тўхтатилaди деган  маълумотга МБ қуйидаги раддияни юборган

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расман баёнот берадики, қонунчиликка мувофиқ мижоз банк ҳисоб рақамидаги пул маблағларини ўз хоҳишига кўра бошқаради.

Жисмоний шахслар ўз мулкида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган, ўтказилган ёки жўнатилган, Ўзбекистон Республикасида олинган ёки сотиб олинган валюта бойликларига эга бўлишга ва валюта бойликларидан мустақил равишда фойдаланишга ҳақлидир. Continue reading

Диққат хакерлар!

Uznews.net сайтидан “хакер”лар йўқотган мақола

Тожибоева: Урлаеванинг аҳволига Солиҳ айбдор

Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистон ҳукумати унга яқинлашган шахслардан қасд олишини била туриб Елена Урлаевани Туркияга таклиф қилмаслиги лозим эди, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева.

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева, Ўзбекистонда камдан кам инсон ҳуқуқлари курашчиларидан бири бўлгани учун уни асраш лозим, дейди унинг 2008 йилдан буён Францияда яшаётган ҳамкасби Мўътабар Тожибоева.

Мухолифатдаги “Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ ҳаракати (ЎХҲ) лидери Муҳаммад Солиҳнинг таклифига кўра даволаниш учун Туркияга таклиф, – бу қоидалардан чекиниш бўлди, дея ҳисоблайди тожибоева. Continue reading

Помогите восстановить Uznews.net

Таджибаева: Салих виновен в помешательстве Урлаевой
16.04.12 19:31

Мухаммад Салих не должен был приглашать Елену Урлаеву в Турцию, зная, что власти Узбекистана мстят каждому за сближение с ним, говорит правозащитница Мутабар Таджибаева.

Ташкентская правозащитница Елена Урлаева, являясь редким для Узбекистана борцом за права человека, требовала бережного к ней отношения, говорит ее коллега Мутабар Таджибаева, проживающая с 2008 года во Франции. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Манфур усул ёки Файзнинг файзсиз “китоби”

Баҳодир Файзини яхши танийман. У Туркияда Зокир Али билан бирга уйимизга келганда, ош еб ўтирганда, “Абдураҳим Пўлатов мухолифатнинг отаси, Муҳаммад Солиҳ эса Хоразм масхарабози” дегани учун унга танбеҳ бергандим. Қаранг-ки, у 360 даражага айланиб кетибди.

У Туркияда ўзбек лаҳчасида ёзиш у ёқда турсин, ҳатто гапиришни ҳам мош-гуручга айлантирган ва рус тилини эса билмас эди. Бу унинг айби эмас. Ҳа, рус тилини билмаслик айб эмас, балки она тилини билмаслик айбдир.

Бугун унинг ўтган йили ўзбек тилида менга ёзган тўрт қаторли электрон мактубини очиб қарасам, 37 та хато қилган экан. Унинг номидан рус тилида чиққан “китоб”ни Исмат Хушев ўзбекчага таржима қилаётгани ҳам унинг она тилида икки жумлани эплай олмаслигига бир далил. Continue reading

Дилмурод Саййидга озодлик!

We call on the Uzbek government to release Dilmurod Sayid

Мы призываем правительство Узбекистана освободить Дильмурод Саида, немедленно обеспечить соответствующее медицинское лечение для него пока он остается в колонии, а также принять необходимые меры чтобы создать политическое пространство для работы независимых журналистов в Узбекистане без опасения насилия или преследования. Continue reading

Холдор Вулқон

“Уларга қарата сен ўлимдан қўрқасан, сен қўрқоқсан! – дея хитоб қилади. Гўё ўзи ўлимдан қўрқмайдигандай”

Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов)

Бир хил шоирлар узоқ йиллар санъат асари деса арзигулик шеърларни ёзиб юрадиларда, бирдан ижодини тўхтатадилар.Чунки, улар ўз бошига тушаётган қийинчиликларнинг сабабини ўз ижодидан кўра бошлайдилар.

Тарихга қараркан, дор оғочидаги сиртмоқда чайқалиб турган Шоҳ Машрабнинг жасадига, у жасадни хомталаш қилаётган қарға – қузғунларга кўзи тушади.

Ундан нарироқда уч – тўрттаси Насимийнинг терисини шилишяпти. Узоқ Хиндистондаги саройнинг ойнасиз дарчасидан мўралаган ой шуъласида кўз ёшлари ялтираб, Бобур ўз киндик қони томган юртини соғинганича, кўз ёшларини зарбоф тўнининг енгига артиб, ҳўнг – ҳўнг йиғламоқда. Continue reading

Муносабат

Uznews.net сайтига ким ҳужум қилмоқда?

Сўнгги вақтларда ўзининг анчайин холис ва кескин танқидий материаллари билан ОАВлари орасида танилиб қолган Uznews.net сайтига аввал ҳам бир неча бор ҳужумлар бўлиб, ўқувчи ва мухлислар ранжишларига сабаб бўлган эди. Мана бир неча кундирки бу ҳол яна такрорланмоқда.

Кузатувчилар фикрига кўра аввалига ҳукумат томонидан сайт фаолиятига путур етказишга уринишлар тахмин қилинган бўлса, эндиликда эса бу борада рад этиб бўлмайдиган далил ҳамда исботлар билан фош этилган айрим мухолифат ниқобидаги тўда хакерлари ишга тушганга ўхшайди дейишмоқда. Continue reading