Ўзбек генерали

Генерал Дўстум яна Қуролли кучлар Бош қўмондони

Генерал Дўстум бундан аввалги президентлик сайловларида Ҳомид Карзайга жиддий рақиб эканини исботлаб қўйганди
Афғонистондан келаётган хабарларга кўра, ўзбек генерали Абдулрашид Дўстум яна мамлакат Қуролли кучларининг Бош қўмондони этиб тайинланган.

Лекин шунда ҳам афғон ҳукумати вакилларидан бирига кўра, генерал Дўстумнинг мақоми рамзий аҳамиятга эга, холос.

Афғонистон Инсон ҳуқуқларини назорат этиш нодавлат ташкилотига кўра эса, президент Ҳомид Карзайнинг генерални мамлакат Қуролли кучлари Бош қўмондони этиб тайинлаши Афғонистонда адолат ўрнатиш ва Толибон билан тинчлик музокараларини бошлаш ҳаракатига бир зарбадир.

Уларнинг айтишларича, Абдулрашид Дўстум уруш жиноятларини содир этган қўмондон сифатида танилган.

Раддия

Генерал Дўстумнинг ўзи 2001 йилда инсон ҳуқуқларини оммавий равишда бузилишига масъул эканига оид даъволарни яқинда рад этганди.

Абдулрашид Дўстум 2008 йилда сиёсий рақибига қурол ўқталиб, таҳдид қилгани ҳақидаги айбловлар ортидан Туркияга чиқиб кетишга мажбур бўлганди.

Генерал ўтган август ойидаги президентлик сайловларида иштирок этмаганди.

Юзлаб намойишчиларнинг талаби билан сайловлар арафасида Афғонистонга келган, бироқ сайлов ортидан яна Туркияга чиқиб кетганди.

Унинг “Жунбиши Миллий Исломий” партияси сўнгги сайловларда президент Ҳомид Карзайни дастаклаб, овоз берди.

Бироқ партия яқинда янги Вазирлар Маҳкамасига илгари сўрган тўрт номзодидан бирортаси якуний рўйхатга тушмаганидан норозилик билдириб, Ҳомид Карзайни лафзсизликда айблаб чиққанди.

Генерал Дўстум ўтган йилги сафари чоғида келгуси ҳукумат учун ўзининг Афғонистонда бўлиши муҳим эканини айтганди.

Таҳлилчилар генералнинг Туркияга чиқиб кетишини уни Афғонистон сиёсий саҳнасидан четлатиш уриниши, дея талқин этишганди.

Ўзбек генералининг Ҳомид Карзай қайта президент этиб эълон этилиши ортидан Афғонистонга қайтгани ва ўз фаолиятини бошлашга шай экани айтилади. (BBCUzbek)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: