Сатира: Нофизийдан нома (14)

ДИАЛОГ

Телефон жиринглаб қолди. Олсам “укемет”дан экан.
– Мен прокурорман! Бир келсангиз,-деди телефоннинг нарёғидаги одам.
-Вешмешок биланми?
-Унисига ҳали эрта. Балки чемодан билан чиқиб ҳам кетишингиз мумкин.
-Қайси гуноҳим учун?
-Нега фалон сайтларга ёздингиз секретларимизни?
-Секретингиз бўлса менга айтманг-да, ака, менинг вазифам ёзиш, ёзувчиман! Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: “ИАК”

4. ҚОВУН ЎҒРИСИ

Кунларнинг бирида қўшнимиз Тамара опа билан баҳслашиб қолдим.

-Ислом билан бирга ўқиганмиз – деди у мактаб йилларидаги бир воқеани хотирлаб. –Ислом тўполончи бола эди. Баҳони паст қўйган муаллимнинг шўри қурирди. Кўпинча «Сиёб» колхоз бозоридан қовун ўгирлаб келишарди. «ўзбакларни доғда қўйиб келдик, «Ҳа, тожик бола», деб қувганди, қовунларининг устидан сакрадим, у ҳам сакрайман, деб оғзи билан ерга қопишди.Қовунлари юмалаб кетди», деганда синфдошларимиздан бири нимадир деди. Ислом қўлидаги пичоқни партанинг устига урди-да ҳалиги қизнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Кейин онаси-ю отасини буғдойзордан олиб арпазорга солди. Continue reading