САИДЖАҲОН РАВОНИЙ

ЯНГИ ШЕЪРЛАР

Сонет, Ризо Обидга
(туғилган кунига бағишлов)

Толаб қолур тез-тез сени оломон,
Сезгандим буни мен беш йил илгари.
Тозилар қуршаган бўри сингари,
Қилурсан, гўё, жанг сўнги, беомон.

Икки бор қамоқдан чиққансан омон,
Единг хўб махкумлик нонин жавдари.
Ўзинг роишсан-у, тилинг жангари,
Сен гапдан қолишни кўрасан ёмон. Continue reading