Жаҳонгир Муҳаммад: “ИАК”

6.ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ:ЮТҚАЗИШ

Жаҳонгир Муҳаммаднинг шахсий архивидан олинган бу суратда таниқли адиб Аҳмаджон Мухторов (ўртада).

СССР халқ депутатлигига жамоат ташкилотларидан ҳам номзодлар кўрсатиш бошланганда, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг раиси бўлиб ишлаб турган Аҳмаджон Мухторов ҳам даъвогар бўлди. Сайлов кампанияси Тошкентда бошланиб, асосий қисми Москвада давом этди. Мен Аҳмаджон аканинг ишончли вакили эдим.Бошқа ишончли вакиллар ҳам бор эди. “Украина” меҳмонхонасида бир ой яшаб номзодимизни ўтказиш учун курашдик.

Сайлов СССР журналистлар уюшмасини “қайнатиб” юборган эди. Ҳамма республикаларнинг вакиллари ўз номзодларини ўтказишга интилардилар. Бунинг учун сизлар бизга овоз беринг, биз сизга каби “ ўйин”лар ҳам бошланганди. Continue reading