Бугуннинг гаплари

АҚШ аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда

АҚШ аэропортига қўнгач изчил текширувдан ўтказиладиганлар жумласига Нигерия, Покистон, Сурия, Эрон, Судан, Яман ва Кубадан келган йўловчилар киради.

Душанбадан бошлаб кучга кирадиган янги тартибга мувофиқ, мазкур мамлакатлардан келган йўловчилар шахсий тинтувдан ўтказилади. Шуниндек, йўловчиларнинг қўл юклари ҳам изчил текширилади. Continue reading

Ўзгармаган мавзу : Исмат Хушев ким ўзи?

Ўзбек халқининг бугунги куйга тушишида золим Каримовга садоқат билан хизмат кўрсатган ва кўрсатаётган “таппонча”лар ҳам айбдор

”БУ ХАЛҚНИНГ ОНАСИНИ…”

Ошкоралик қўмитаси раиси, шоир Эркин Воҳидов билан Ислом Каримовнинг устидан келган шикоятлар хусусида суҳбатлашиб ўтиргандик. Ҳар ҳолда одамлар демократия, сўз эркинлиги шамолини сезиб қолишганди.

Масалан, наманганлик санъаткор-журналист Носир Зокир қўмитамизга юборган хатида: “Каримов ухлаётганга ўхшайди. Дунё ошкоралик ҳақида гапириб турган пайтда у ошкораликни бўғмоқда. Биз мустақиллик баёноти билан боғлиқ бўлган гапларни эшитдик. Лекин нега бу гапларни ҳалқ билмайди?” дея ёзганди. Continue reading

Тожикистон: зилзилада 20 минг одам уйсиз қолди

Тожикистон расмийларига кўра, мамлакат шарқида юз берган зилзила оқибатида 20 минг одам уйсиз қолган.

Рихтер шкаласи бўйича 5.1 баллни ташкил этган зилзила шанба куни эрталаб Душанбедан 300 чақирим узоқликда жойлашган тоғли Ванж туманида юз берган.

Ҳукумат мулозимлари зилзилада қурбонлар бўлмаганини айтишади. Continue reading

Сурат Икрамов

Краткий обзор по ситуации прав человека в Узбекистане в 2009 году

На протяжении 2009 года в ИГНПУ обратились с заявлениями и жалобами по нарушением прав всего 335 человек, из г. Ташкента и из различных регионов Узбекистана обратились в офис ИГНПУ – 162, направили письма по почте – 28, письма по электронной почте – 24, передали информацию по телефону – 121, официально по Интернет передано 53 сообщения. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Менинг муҳимроқ ишларим бор!

“Туронзамин” саҳифаловчисига!
Ҳурматли Бобуржон!
Сиз менга Исмат Хушевга жавоб ёзинг, бўлмаса сукут аломати ризо бўлиб қолади дебсиз. Мен унинг ҳамма иддаоларига илгари жавоб ёзганман. Шунинг учун бу ўринда сукут аломати ризо бўлолмайди. Бугун Исмат Хушев менинг тенгим эмас, у бир бечорадир ва ўрни жуда тубанликларда. Истасангиз, менинг у ҳақда унинг иддаоларига жавобан бундан бир неча йиллар олдин ёзганларимни сайтга қўйишингиз мумкин. Бугун эса менинг янада муҳимроқ ишларим бор.
Бу хатимни сайтга қўйишингиз мумкин.

Шайтонни Худо урмаса, бандаси ожиз!

Исмат Хушев׃ Шундай гуноҳларим борки…

ГУЛЧЕҲРА НУРУЛЛАЕВА: Исматжон сиз юқорида “Ман қилган хатолар” деган иборани ишлатдингиз, агар сир бўлмаса ўша хатолар…

ХУШЕВ: Масалан мен… Жаҳонгир Маматовга очиқ хатлар ёзганман. Опа бугун эсласам уяламан, ростини айтай ман жуда уяламан бугун.

Ман жуда уяламан ҳукумат ва керакли ташкилотларнинг, ўша раҳбарларнинг топшириғи билан уларни обрўсини тушириш мақсадида ман очиқ хатлар ёзганман.

Журналист сифатида ман армонларим, мани юрагимни қийнайдиган ана шундай гуноҳларим борки бугун ажабки ўзим бировларнинг топшириғи билан хўрланганлар қаторига тушиб қолдим. Continue reading