Жаҳонгир Муҳаммад׃ Бир сурат тарихи

ҲОЛЛАНД ХОТИРАЛАРИДАН

2008 йилнинг Август ойида Ҳолландияда бўлганимда таниқли адиб Ризо Обид(ўнгдан биринчи) билан бирга таклиф қилинганимиз – чет элларга дастур узатадиган Нидерландия Радиоси қароргоҳига бордик. Мазкур сурат ана шу радио қароргоҳида олинган.

Ҳолландия каби кичик бир мамлакатнинг ҳам ўз амбициялари бор экан. Мана шу халқаро радио орқали дунёнинг кўплаб нуқталарига дастурлар узатиб, ўз мафкурасини ёйишга интилар экан.

Биз борган кунлар дунёнинг аксар жойида бўлгани каби уларнинг ҳам диққат марказларидаги нуқталар бу Ироқ, Эрон ва Афғонистон эди. Лекин бундан ҳам кўра негадир радио Лотин Америкасига кўпроқ йўналтирилгани қизиқ эди.

Дарвоқе, биз билан суратга тушган икки аёл (уларнинг  исм-шарифи ёдимда қолмаган) ва бизни суратга олган йигит ҳам бунинг сабабини тушунтириб беришолмади. Улар бу эски давр сиёсатининг давоми деган гап билан чекландилар.

Радиода деярли аёллар ишлар экан. Ваҳоланки жуда оғир иш. Ҳали у мамлакатга бор, ҳали бунисига.

Биз табиийки бу радиода нега ўзбек тилида дастурлар йўқлиги билан ҳам қизиқдик. Асли италиялик, касби журналист ва айни пайтда Пресс Нов деган ноҳукумат ташкилотида ҳам ишлайдиган жувон “Биз ўзбек тилида мустақил радио ташкил қилмоқчимиз, қачонки пул топилса” деди. Ҳамма жойда ҳамма нарса пулга қараган. Отангга балли пул!

www.jahonnoma.com

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: