Жиззахдан мактуб

Хукук химоячиси Норбой Холжитов янги касалликка чалинган, хамда охирги тишидан хам айрилган

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамиятининг Иштихон туман булими раиси Норбой Холжигитов Уя.64/49 – сонли камокхонада сакланаётган даврида кандли диабет касаллигига чалинганлиги сабабли хаёти хавф остида колаётган эди. Бу касалликка чалингандан сунг унинг деярли барча тишлари тушиб кетган. Бугунга келиб эса Холжигитов бу камокхонада янги касаллик, яъни бронхиол астма касаллигига чалинган, хамда охирги колган ягона тиши хам тушиб кетган. Шундан сунгина, колония рахабарияти хукук химоячисини Тошкент бикиндаги Уя.64/18 довалаш муассасасига утказишни лозим топган. Continue reading

Пенсия атрофидаги ҳангомалар

Меҳрибон

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб пенсия тизимида янги ўзгариш жорий қилинди – пенсия таъминоти учун маъсул бўлган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги қошидаги Ижтимоий таъминот бўлими Молия вазирлиги тасарруфига ўтди.
Ўзбекистон президентининг 2009 йилнинг 30 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсиялар, шунингдек, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, уларнинг тўланишини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Continue reading

Сатира: Нофизийдан нома (13)

ДАЖЖОЛИ ЗАМОН

Ахлатхонга ташланган “таппонча”нинг яна кимнингдир қўлига тушиб қолгани ҳақида ўқиб қолдим. Умуман Исматча (Бу лақабини унинг ўзи кўпроқ яхши кўришини айтганди) ҳақида гап очилдими, дастлаб бундан бир неча йил олдинги бир воқеа ёдимга тушади.

Ўшанда зарубежний “овоз”ларнинг Тошканда офислари бор эди. Ўша офислар жойлашган ҳовлида мен ҳам баъзан ўралашиб юрардим. Бир кун шу ерда Исмат Хушевни кўрдим. Ширакайф эди. Ҳамма ёғидан шақар-шуқур, қасар-қусур пуч ёнғоқ тўкилаётган эди. Бундай пайтда у сизни шундай мақтайдики, ўзингизни Суқроти ҳакимдан ҳам авлиёроқ ҳисоблаб қоласиз. Лекин орқаси бурилдими, сизни шундай сўкадики, эшитиб қолсангиз эримайдиган муз бўласиз. Continue reading