Сатира:Нофизийдан нома (12)

КУАТРО

Бир неча кун телефон деган жонивор ишламади. Бу дегани интернет ҳам йўқ эди. Бу дегани сизларни табриклай ҳам олмадим. Ҳечдан кўра кеч. Байрамингиз билан! Агар байрамингиз ҳали ҳам байрам бўлса! Бўлмаса узр!

Қиморбозлар билишади, куатро деган гап бор. Бу бирданига тўққизта номерга пул тикиш дегани.

Янги йилдан бир неча кун олдин бир танишим келиб қолди. Нима гап десам:
“Ана у окахонингиз Олампаноҳни бир мақтаб беролмайдиларми? Истасалар бу ёққа виза, истасалар уй ёки мансаб. Олампаноҳнинг имзоси талаб қилинмаган ҳар қандай истакни бажо келтирамиз. Фақат тўрт қатор бўлса ҳам зоти олийларини бир мақтаб қўйсалар, бас!” деб қолди. Continue reading