Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти билдиришномаси

Вахшийлик
Ўзбекистон Республикаси Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ)нинг ЎИҲЖ билан  ҳамкорлик қилувчи собиқ ходими УЯ 64/33 жазони ижро этиш муассасаси (ЖИЭМ)нинг бир ходими берган маълумотга асосланиб бизга“Ваҳшийлар” деб номланган қуйидаги материални йўллаган. Мазкур ЖИЭМда ЎзР Жиноят кодексининг 159-моддаси (ЎзР конституцион тузумига тажовуз қилиш) билан қамалганлар сони 120 дан ортиқ бўлиб, улар махбусларнинг энг даҳшатли қийноқларга солинаётган қисмидир. Турли йилларда қамалган, ёши ва феъл-атворлари ҳам турли, мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган бу инсонларнинг тақдири айни шу ерда инсон боласи тасаввурига сиғмас жабр-зулм кунларини кўришда бирхил экан. Continue reading