МХХнинг буюртмаси

Прокуратура мустақил журналистлар фаолияти билан қизиқмоқда

Бир гуруҳ мустақил журналистлар Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилиб, касбий фаолиятлари ҳақида сўроққа тутилган.

Журналистлардан бири, “Фарғона. ру” агентлиги мухбири Сид Янишевнинг Би-би-сига айтишича, бугун эрталаб унга ўзини шаҳар прокурорининг ёрдамчиси, деб таништирган Баҳром Нурматов қўнғироқ қилган ва у билан суҳбатлашиш ниятида эканликларини айтиб, шаҳар прокуратурасига келишни сўраган.

Журналист прокуратурага борган пайт у ерда яна икки ҳамкасби, мустақил журналистлар Марина Козлова ҳамда Ҳусниддин Қутбиддиновларни кўрганини айтади. Continue reading

“Узр безовта қилганимиз учун…”

Сўнгги мустақил журналистлар огоҳлантирилди

Садриддин

7 январ куни ўзбекистонлик бир гуруҳ мустақил журналистлар Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилиб, улардан тушунтириш хатлари ёздириб олинди. Уларни прокуратурага чақиришга эса¸айтилишича¸ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва МХХдан тушган материаллар асос бўлган.
Тошкентдаги аксарият мустақил журналистларнинг ҳар бирига 7 ноябр куни эрталаб Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Баҳром Нурматовдан деярли бир хил мазмунда қўнғироқ бўлган. Continue reading

Бахтиёр Ҳамро

Камоқда сақланаётган Ҳабибилла Оқпўлатовнинг соғлиги тобора ёмонлашмоқда

Узбекистон  Инсон  Хукуклари  Жамиятининг Иштихон туман булими аъзоси Хабибилла  Окпулатовнинг соглиги ёмонлашган. 4 йилдан бери камокда колаётган хукук химоячиси жуда озиб кетган. Камокка олинган вактда огирлиги уртача 85 килограмм вазнда булган Окпулатов хозирда бор йуги 55 кг атрофида колган. Оёклари доим музлаган холда булади ва харакати сустлашган. Унг оёгининг тизасигача деярли хеч нарсани сезмайди. Кузлари хиралашиб колган. Continue reading

Даҳшатнинг суврати

Ўзбекистонда болалар порнографиясининг бозори нега чаққон?

Зебунисо

6 январ куни Озодлик таҳририятига Тошкентда¸ тахминан унинг Қатортолида тасвирга олинган видеоролик етиб келди.
Муқаддимада¸ Тошкент лаҳжаси¸ янаям аниқроғи бузуқ бир муҳитнинг тошкентча лаҳжада ифода топган бузуқ оҳангида мобил телефони билан видеороликни “яратган” ўспирин йигит¸ тахминан 6 ëшлардаги боладан тасвир бошида “Хўш¸ бугун кайф қанақа бўлди?” деб сўрар экан¸ устма-уст “мазза қивоссанми¸ кайф қивоссанми?” деб сўрашда давом этади. Continue reading

Саиджаҳон Равоний

АРУЗНИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНАМИЗ

Озми, кўпми шеър ёзган киши билади-ки, шеъриятнинг муайян тартиб-қоидалари мавжуд, ва уларга риоя қилмасдан, жиддий бирор шеърий асар ёзиб бўлмайди. Кўпчилигимиз, туроқ вазнини енгил-елпи ўрганиб олиб, оч қофияларда, хаёлимиздан ўтган-ки фикрларни, шоирлик ҳисоблаб (айни даврда, интернет имкониятларини суистеъмол қилиб), оммага ҳавола этиш билан оворамиз. Маддоҳлик ва исёнбозлик каби икки йўналишга тушиб қолган адабиётимиз шу қадар чўбир-ки, биз буни на англамаймиз, на тан олмаймиз. Continue reading