Россия ׃ Проявления агрессивной ксенофобии

“Среди жертв нападений – узбеки (14 погибших, 12 пострадавших)…”

Нападения

За период с января по 29 декабря 2009 г. было совершено 218 нападений на почве агрессивной ксенофобии, итогом которых стали 75 погибших и не менее 284 пострадавших.

За аналогичный период от рук воинствующих национал-радикалов в 2008 г. погибли не менее 128 человек и пострадали не менее 394 человек, в 2007 г. – погибли не менее 74 человек и не менее 317 пострадали. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ИАК”

Яқинда “ИАК” китобидан “Бу халқнинг онасини…” деб номланган бўлимни эълон қилганимиздан кейин ўқувчилардан жуда кўп таклиф ва истаклар олдик. Улар китобни бир бошдан эълон қилишни сўрашган.  Гарчи китоб илгари эълон қилинган бўлсада, ана шу илтимосларни бажо келтирмоқдамиз.                                                                                                                                                                                                     Таҳририят.

1. КИРИШ

Айтиш керакки, бу китобни “Қувғин” романидан олдин қоралагандим. Бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида бадиий йўлни танлагандим. Аммо “Қувғин” эълон қилингандан бери жуда кўп саволлар оламан ва кўпчилик воқеалар ростдан ҳам бўлганми, китобдаги фалончи ҳаётдаги фалончими, деб сўрашади. Continue reading

“Замондош” нинг янги йил одими

Диққат, танлов!
“Замондош” совринли мукофоти учун танлов !

“Замондош” интернет нашри фаолиятига келгуси йилда беш йил бўлади.Нашримизни айни даврда дунёнинг 50 га яқин мамлакатида минглаб ўқувчилари кузатиб боришаётганини эътиборга оладиган бўлсак, демакки бизнинг меҳнатимиз маҳсулидан баҳраманд бўлаётганлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)

ЯНА, КИМ БИЛСИН?

5 Январ, 2010 йил
Кеча Ёдгор ака (шоир Ёдгор Обид) телефон қилиб қолдилар. Роса дардлашдик, ватан ҳасратини енгиллатишга уриндик. Раҳматли Боймирза отани эсладик. Кейин мен Ёдгор акага қуйидаги воқеани айтиб бердим.

Янги йил байрамини Ню Йоркда ўтказдик. Ўзбекистондан келганлардан бир гуруҳи катта ресторанни ижарага олишибди. Таклиф қилишибди, бордик. Рестораннинг эгаси бухорий яҳудийлардан бўлиб, пазандалар, иш бошқарувчилари ўзбекистонликлар экан. Шунинг учун ҳам дастурхонда ўзбекнинг ҳамма таоми бор эди. Фақат ўртада хизмат қилаётган хонанда ва созандалар бухорий яҳудийлардан. “Муножот”дан “Тановар”гача, “Лазги”дан “Шашмақом”гача шунақа ижро этишдики, ўтирган ўзбеклар лол қолдилар. Ресторан эгаси бир пайт ёнимизга келди ва дард билан гапира бошлади: Continue reading