1 сентябр арафасида

ҲУР ФИКР УЧУН ТАҲДИД !
Мамлакатда ҳурфикрли, омма орасида обрў-эътиборга эга инсонларга тазйиқ ўтказиш кампанияси вақти-вақти билан ўтказилиб туриши Ўзбекистонда анъанага айланиб улгурган. Бундай тадбирлар айниқса, 1 сентябр арафасида ёки бирор сиёсий воқеа олдидан кенг кўламда бошланиб кетади. Бундай тадбирларга жойлардаги ҳокимиятлардан маош олиб фаолият юритувчи маҳалла қўмиталари жуда фаол жалб этилишлари ҳам Ўзбекистон учун янгилик эмас!

Ўзбекистонлик таниқли журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилмурод САЙЙИД номи мамлакатдаги ОАВдан четга суриб қўйилганлигидан жаҳон жамоатчилиги тўлиқ хабардор. Айниқса, “Advokat press” газетаси фаолияти тўхтатилгач, унинг ижодига чеклов янада очиқ тус олди. Бироқ ўз фаолиятини тўхтатишни истамаган ҳур фикр эгаси бугунги кунда махсус идоралар ва маҳалла фаоллари ҳамжиҳатлигида ўтказилиб туриладиган “бошқача фикрловчи кайфият-даги одамлар”га нисбатан қилинадиган тазйиққа учрамоқда. Дилмурод Саййид яшайдиган ҳудуд-пойтахт Собир Раҳимов тумани, “Шодлик” маҳалласи раиси ва бир неча фаолларига махсус идорадан уч нафар ходим келиб, “Дилмурод Саййидни маҳалла идорасига чақиришни ҳамда интернетда эълон қилинаётган мақолалари маҳалла обрўсига салбий таъсир этиб, жамоат-чилик ғазабини қўзғаётганлигини, агар у шундай ғайримафкуравий, одамларни чалғитувчи мавзуларда мақола ёзиш ва эълон қилиш фаолиятини тўхтатмаса, маҳалла обрўсига доғ тушираётган фуқаро сифатида маҳалладан кўчириб юборилишини тушунтириш” хусусида топшириқ берганлар. Шунингдек, Дилмурод Саййиднинг савдога қўйилган “ТЕРМИНАТОР” китоби ҳам дўкон ва савдо шахобчаларидан йиғиб олинган.

Хўш, Дилмурод Саййиднинг қайси чиқишлари унга нисбатан тазйиқнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин?

Бизнинг тушунишимизча, кейинги вақтда унинг Ўзбекистон Адвокатлари ассоциацияси ҳамда Тош-кент шаҳар адвокатлар ҳайъати билан ўзаро келишмовчилиги, уларнинг ғайриқонуний чиқарган баъзи қарорлари юзасидан судга қилинган мурожаатларни тайёрлаб, даъвогар томонидан ишончли вакил си-фатида қатнашаётганлиги мавзусидаги мақолалар асосий сабаблардан бири! Шунингдек, 20 август куни ўтказилган суд жараёнида Ўзбекистон Адвокатлари ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати нашрини ютиб чиқиши ва ўз қадр-қимматини тиклаб, маънавий зарар ҳам ундираётгани яна бир сабаб! Учинчи сабаб қилиб, 61 ёшли кимсасиз АЁЛнинг ўз маҳалладошлари ҳамда милиция нозирлари томонидан ғайриинсоний шаклда руҳий касаллар касалхонасига жўнатилиши факти бўйича интернетда мақола эълон қилиш билан бирга жабрдийда АЁЛ шанини ҳимоялаб, унга ишончли вакил сифатида суд жараёнларида иштирок этишга тайёрланаётганлигини айтиш мумкин! Ва сабабларнинг энг асосийси сифатида куни кеча интернет бўйлаб ўзбек-рус тилларида тарқатилганСУД ҲУКМИ КУЧГА КИР-ГУНИЧА”-“ПРИГОВОР СУДА ДО ВСТУПЛЕНИИ В СИЛУ” сарлавҳали мақоласини қайд этиш жоиз!

Муҳтарам муштарийлар эсласалар, Дилмурод Саййид Ўзбекистон Адвокатлари ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати билан ўзаро келишмовчилиги, уларнинг ғайриқонуний чиқарган баъзи қарорлари юзасидан судга қилинган мурожаатлар мавзусидаги ўз чиқишларидан бирида БМТ ва-килига, Жаҳон жамоатчилигига ҳам мурожаат қилишликни алоҳида таъкидлаганди. Айнан шу жиҳат, аввалги чиқишлардан бири (“Ўзбек ҳукумати ва матбуоти Дилмурод Саййидга ҳужум бошлади-…ми?” сарлавҳали мақола http://www.uzbekcongress.org)да таъкидланганидек, “Дилмурод Саййидга нисба-тан тазйиқ жуда шошилинч бошланишига асос бўлди!” Ўзбекистон интернет сайтида Дилмурод Саййидга қарши рус тилида мақола берилиши ва бу мақола шошилинч Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси нашри –“ҲУРРИЯТ” ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари нашри-“МАҲАЛЛА” газеталарида ўзбек тилига ўгирилиб чоп қилиниши Дилмурод Саййидга нисбатан тазйиқ очиқ ва зудлик билан бош-ланганлигига аниқ далил эди!

Шу ўринда бир жиҳатни келтириш мақсадга мувофиқдир. Яъни, маҳалла аҳлининг яқиндагина тегишли давлат ташкилотларига йўллаган шикоятномаси! Шикоят хати маҳалла раиси устидан ёзилган бўлиб, унда шундай дейилади:

Биз истиқомат қилаётган “Шодлик”маҳалласи раиси Тўлқин Содиқов…раис бўлиб сайлан-ган кундан бери ўтган бир йилдан ортиқ вақт ичида ўз фаолияти хусусида маҳалла аҳлига бирор марта ҳам ҳисобот бергани йўқ. Чунки бундай қилолмайди. Сабаби, одамлардан йиғиб олган ва қаерга сарфланганлиги мавҳум пуллар ҳисобини фуқаролар сўраб қолиш-лари мумкин!..Биргина мисол: маҳалла ҳудудидаги тўққиз қаватли 16-уй лифтини жорий ва капитал таъмирлатиш учун шахсан раис одамлардан 660 минг сўм йиғиб олган. Бироқ лифт деярли ишлагани йўқ!

Мазкур шикоятда яна раиснинг ичкилик ичиб юриши, коммунал тўловларни ўз вақтида тўламаслиги ҳам ёзилган. Шунингдек, фуқаро Т.Низомходжаев ёзган тушунтириш хатида ўзининг 16-уй раҳбари эканлигини, маҳалла раиси Т.Содиқов йўлак бошлиқлари(уч киши)дан олган пуллари аниқ кўрсатилган.

Бошқа бир тушунтириш хатида эса, лифт ишламаганлиги боис бир фуқаронинг 9-қаватга пиёда чиқиб-тушиши оқибатида инфарктдан 7-қаватга етиб, вафот қилганлиги айтилади. Ва Т.Содиқов пул йиғиш фаолиятини раисликка қадар-уй раҳбарлиги давридан бошлаганлиги кўрсатилади.

Энди савол туғилиши аниқ: ўзи бу маҳаллада мутлақо рўйхатда турмайдиган, лекин раис лавозимини эгаллаб олган, одамлардан йиққан пулининг ҳисобини қилолмайдиган КИМСА қандай қилиб оддий фуқаро дарди билан яшаётган эркин ижодкор ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилмурод Саййидга нисбатан “тушунтириш ишлари”ни олиб бориши мумкин?

Аввалги мақолалардан бирида ёзилганидек: “…Дилмурод Саййидга ҳужум бошланди…ми?”

Энди ушбуга мавзу бўлган йиғин хусусида қисқача тўхталсак. Йиғин бошидан охиригача иштирок этган қатнашчининг сўзларидан:

-Дилмурод Саййид йиғинга 45-50 дақиқалар кечикиб келди. У келгунича махсус идора вакиллари йиғилганларга қарата “Дилмурод Саййид келса, кўпчилик бўлиб, қаттиқ-қаттиқ гапириш, маҳалладан кўчириб юбориш билан таҳдид қилиш ” ҳақида тушунтириш бердилар. Кейин номларини мажлис протоколида ёзмасликни уқтирдилар. Бу орада туман маҳалла жамғармаси раиси Мавлон ака келди. “Маҳалла” газетасида Интернетдан кўчириб босилган мақолани ўқиб чиқди. Мажлис бошланиб, Мавлон ака гапираётган вақтида Дилмурод Саййид кириб келди. Тўғриси, унинг бироз қизиққонлигини билар-дим. Шунинг учун ҳам гап талашиб кетишидан чўчиб тургандим. Лекин бўлаётган маърузага бироз қулоқ солиб тургач, аудиториядаги муҳитни баҳолаб олди-ю, сўзга чиқди. Мавзу Дилмурод Саййиднинг 2005 йил ноябрида чоп этилган “Йўқ ҳақида бадиҳа” мақоласини қоралашдан бошланганди. Дилмурод бу масалага шундай ойдинлик киритиб бердики, ҳеч ким эътироз билдира олмай қолди. Кейин мавзу унинг маҳалладаги фаолиятига боғланди. Бу масалада йиғилган маҳалладошлар билишадики, Дилмурод Саййид икки йил олдин кўчиб келган. Лекин айрим йигирма йилдан бери яшаётганлардан кўра кўп ижобий ишларни амалга оширди. Қуриган дарахтларни ўз ҳисобидан кестиртирди, бутаттирди. Боқув-чисини йўқотган бир рус кампирига коммунал муаммода кўмаклашди. Фарзанди оғир касалланиб қолган бир аёлга дори-дармон учун анча миқдорда моддий ёрдам кўрсатди ва ҳ.к. Ахлатхонадан фарқи йўқ бўлиб ётган жойни обод, гулзор қилди. Дилмурод Саййид бу ўзининг маҳалла ҳаётидаги фаолияти ҳақида жуда қисқа, аммо ўринли мисоллар билан жавоб берди. Кейин кетишга изн сўраганди, йиғинда иштирок этаётган “Маҳалла” газетаси муҳаррир ўринбосари сўзга чиқмоқчилигини айтди. Дилмурод қайтиб жойига ўтирди. Сўзга чиққан журналист ўз мулоҳазаларида Дилмурод Саййиднинг “ТЕРМИНА-ТОР” китобидаги ҳикоялар ва “Advokat press” газетасида чоп қилинган “Йўқ ҳақида бадиҳа” мақоласи хусусида фақат салбий муносабатларни айта бошлади. Бу билан махсус идора вакилларининг топшири-ғини бажараётганлигини биз сездик. Бироқ Дилмурод Саййиднинг жавоблари жуда чиройли бўлди. Тўғ-риси, биз йиғин жуда ғаразли мақсадда уюштирилганлигини билганимиз учун ҳам бундан буткул беха-бар Дилмуродга бирор зиён етмасайди, деган ваҳимада ўтиргандик. Аммо унинг нақадар кенг мушо-ҳадали ва ҳозиржавоб эканлигига гувоҳ бўлиб, чин дилдан тан бердик. Энг қизиғи, аввалдан тайёрлаб қўйилган айрим фаоллар ҳам бирорта савол бера олмадилар. Аксинча, Дилмурод Саййиднинг ҳам сиё-сий, ҳам ижтимоий зийраклиги бошқаларни ҳам ҳушёр торттирди. Бу йиғиндаги мулоқоту мунозарали ўринларни баён қилиш учун анча вақт керак. Қисқаси, аввалдан келишилиб уюштирилган ва Дилмурод Саййидни беобрў қилишга қаратилган ғаразли мақсаддаги йиғин тўлиғича унинг фойдасига якунланди дейиш мумкин Лекин очиқ айтиш керак, уни кўролмайдиганлар ҳам анчагина. Чунки қисқа вақт ичида ўз тўғрисўзлиги, талабчанлиги боиси туман ҳокимлиги ва маҳалла раҳбарлари орасидан ўзига душман орттириб улгурган. Бунинг бир исботи сифатида йиғин охирида айтилган бир таъкид мазмунини келти-раман: Маҳалладаги ижобий ишлар қолиб, салбий ҳолатларга баҳо берадиган, интернетда танқи-дий мақола ёритадиган одамни маҳалланинг умумий йиғини қарори билан кўчириб юбориш ваколати мавжудлиги алоҳида- Дилмурод Саййидга қарата айтилди!

Биз мақола орасида келтирган ва фуқаролар томонидан маҳалла раиси фаолиятидан норози бўлиб ёз-ган шикоятларидаги ҳолат чин маънода нафақат муҳокамага, балки қонуний суриштирув олиб борили-шига кифоя қилади. Бироқ туман маҳалла жамғармаси, махсус идора вакиллари, “Маҳалла” газетаси таҳ-ририяти маҳалладаги салбий ҳолатларни чуқур ўрганиш, бартараф этиш ўрнига, Дилмурод САЙЙИД-нинг бундан қарийб икки йил олдин “Advokat press” газетасида чоп қилинган ва ҳар жиҳатдан ўз баҳосини олган “Йўқ ҳақида бадиҳа” мақоласи муҳокамасини бугун эслаб қолдилар? Ва бу мақоланинг яқиндагина интернетдан кўчирилиб, “Ҳуррият” ва “Маҳалла” газеталарида босилган мақолага қандай боғлиқлик жойи бўлиши мумкин? Қолаверса, Дилмурод Саййиднинг 2006 йил охирида нашрдан чиққан ва 2007 йил январидан бери савдо дўконларида сотувда бўлган “ТЕРМИНАТОР” китоби хусусида ҳам айнан шу бугун, яна салбий муносабат билдиришдан мақсад нима?

Бу ва шунга ўхшаш саволларга биз қисман жавобни мақоламиз илк хатбошисида келтирдик.

Хулоса ўрнида муносабатни муштарийларга ҳавола қиламиз! Ва мазкур мақола жаҳон жамоатчилигини эътиборидан четда қолмаслигига тўлиқ ишонамиз

МУДАРРИС

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: