ҚОТИЛЛАР ИҚРОРИ-иккинчи мақола

А П Е Л Л Я Ц И Я

2005 йилнинг 8 апрелида Жиноят ишлари Қашқадарё вилоят суди судяси У. Нурматов раислигида 2004 йил 16 июл куни Қарши шаҳрининг марказий бозорида бир гуруҳ уюшган жиноятчилар томонидан талончилик ва талончиликни яшириш мақсадида ваҳшиёна тарзда содир этилган қотиллик билан боғлиқ № 2-152- сонли иш юзасидан апелляция судлов ҳайъати мажлиси бўлиб ўтди. 1- инстансия суди ЖПК «Ҳаётига қарши жиноятлар» туркуми 97- моддасига тадбиқ этган ушбу жиноятни судя У. Нурматов “Соғлиққа қарши жиноятлар” туркуми 104- моддасига тадбиқ этди ва марҳумнинг бошини ғишт билан уриб, мажақлаган энг фаол жиноятчини суд залидан озод қилиб юборди. Continue reading

ҚОТИЛЛАР ИҚРОРИ -Биринчи мақола

1- СУД

2004 йил 16 июл куни Қарши шаҳрининг марказий бозорида уюшган жиноятчилар томонидан содир этилган талончилик, фирибгарлик, ўғрилик ва ваҳшиёна қотиллик билан боғлиқ № 2-152- сонли иш тергов, 1- инстансия суди ва апелация суди босқичларини босиб ўтди.

Чиқарилган ажрим ва ҳукмлар моҳиятига диқат қилинса, фуқаронинг пулини тортиб олган, жамоат олдида хўрлаган, танининг турли жойларига сон саноқсиз жароҳатлар етказиб, ваҳшийларча қийнаган ва охирида бошини ғишт билан мажақлаб ўлдирган жиноятчиларга белгиланган жазо босқичма босқич юмшаб, камайиб борганлигини кузатиш мумкин. Continue reading

Siyosiy latifa

ТОЗАЛАШ
-Абдулла Гул Туркияга президент бўлди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Намунча севинасан, эҳтиёт бўл, гулнинг тикани бўлади…
-Генераллар тозалашга киришибдилар.. Continue reading

Siyosiy latifa

ЭГАМ
Самарқанднинг 2750 йиллиги муносабати билан ўтказилган концерт олдидан сўзган чиққан бир киши Алдаркўсага қараб׃
-Бу юртни янгидан яратдингиз, бу шаҳарни янгидан яратдингиз! Бу юрт, бу халқ ва бу шаҳарни бутун дунёга танитдингиз! Бизнинг халқимиз қаерда бўлмасин сиздан миннатдор. Буларнинг ҳаммаси сиз ақли ўткир раҳнамонинг қилаётган ишлари натижасидир! Илоҳи сизни ёмон кўзлардан қўриқчи Эгамнинг ўзи асрасин!-деди. Continue reading

Мулоҳаза

ЁНИНГДАГИ ДЎСТ

Иброҳим халилуллоҳни Худонинг дўсти дейишади. Асли тасаввуф тариқати ўшандан бошланган. Иброҳим пайғамбар ёлғиз Яратганнинг дўст бўлаолишини Одам Атодан кейин биринчи бўлиб англаган. У фарзандини қурбонлик учун олиб борганида, “Эй Иброҳим, мен сенинг дўстлигингга ишондим, бундан буён Одам қавмига қурбонлик келтириш учун жонлиқ буюрилади”,-деган ваҳий келган. Continue reading

Самад МУРОД

БУЮК УЧЛИК

Энг аввал ишқ яралди;

Ботирнинг қалбида гунча уйгонди; яшил, ол рангларни шимирди, ёнди; қонига қўшилиб, жисмини ўртади; согинчдан эшилиб, жуфтини қумсади, ором не, уйқу не билмади; излади, излади…

Ой ўнтўрт кунлик бўлганда сулувнинг тушига кирди; сулув ўнтўрт ёшга тўлган эди; нақш олмадай юзларига ишқ ранглари қўнган эди; жуфтини қумсади, тўрга ўтиб қирқ кун йиглади, йўлига кўз тикиб, багрини тиглади; излади, излади… Continue reading

Бугуннинг гаплари!

Дилмурод САЙЙИД
“ЎЗНИ ДОНО БИЛГАНЛАР ДАВРАСИ”ДА…
ЁКИ “ТОЖДОР МАҲЛУҚЛАР ҲАҚИДА”ГИ ШЕЪРНИ ЭСЛАБ…
«Нечун виждонини сотиб яшайдир,
Нечун қуллигидан бехабар ҳар қул?
Нечун зулм яшар, Зулм ошайдир?!
Ҳақсиз оломоннинг тириклиги шул..!»

Рауф ПАРФИ ЎЗТУРК.

Бир кун аввал, айтиш мумкинки, жуда тор доирада ўтказилган йиғиннинг ғализ таассуротларидан ҳали қутилмагандим Интернет саҳифаларида эълон қилинган “Ҳур фикр учун таҳдид” сарлавҳали мақолани ўқиб қолдим. Ва мақолани ўқиш давомида ечимига қийналаётганим-айрим саволларга жавоб топгандек бўлдим. Шунингдек, эзгулик ҳамиша барқарорлиги учун шукрона келтирдим! Continue reading

ҚОТИЛЛИК МАНЗАРАСИ


Гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра Қарши шаҳрининг марказий бозори аҳлини кўп йиллардан бери қон қақшатиб келаётган; муқаддам қайта, қайта судланган уюшган жиноятчилар: Ж. Чориев, Э. Сувонов, А. Икромов ва Ж . Икромовлар олдиндан тил бириктириб, И. Имомовнинг пулини тортиб олишади, хўрлашади, калтаклашади, оёғини уриб синдиришади, молдек судраб, ер ости туннелига олиб тушиб, оғзини йиртиб ташлашади, ғишт бўлаги билан кўкрак, асосан юрак соҳасига тўрт марта қасддан ҳаёт учун хавфли зарбалар беришади; бошини ер ости йўлининг бетон зинасига қўйиб, бетон парчаси ва ғишт билан тўққиз марта уриб, то мажақланиб кетгунча уришади. Continue reading

Правительство Узбекистана одобрило…

В Хорезмской области Узбекистана (северо-запад страны) будет построен новый православный храм, сообщили сегодня агентству “Интерфакс” в пресс-службе кабинета министров республики.

Правительство Узбекистана одобрило предложение Комитета по делам религий по строительству православной церкви в городе Ургенче Хорезмской области. Continue reading