Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Ўзбеклар ва ўзбеклар

69.ТАРИХЧИ ОЛИМ

У билан бир гаплашган одам унинг билими қандайлигини дарҳол ҳис қилиб оларди. Аммо унинг безбетлигига қойил қолиш керак. Ҳар бир айтган гапи ёлғон бўлиб чиқаверса ҳам яна тиржайиб бошқасини айтаверарди. У ҳамма жойда ўзини тарихчи олим, деб таништириб юрган экан. Бир икки гаплашиб кўрдим, тарих у ёқда турсин, Турон, Туркистон, Ўзбекистонни фарқлай олмайди.

Бир куни менга телефон қилди:
-Сиз шу нарсаларни яхши биласиз, ишхонамизда сўрашган эди, билмадим, эртага билиб келаман, деб айтдим. Туркистон деганлари бугунги Туркманистонми, ёки бошқа жойми? Кимдир Туркистон Қозоғистонда бўлган, деб айтувди-да,-деб сўради. Continue reading

Nurilla Ostonov

Yeyishib o’tiraylik

Mehmondorchilik odatlari har joyda har xil. Masalan, Xorazmda dasturxonga qo’yilgan nondan kimga kerak bo’lsa, o’zi ushatib olaveradi. Lekin har bir mehmonning qo’liga bittadan choynakda choy bilan piyola albatta beriladi. Continue reading

Siyosiy latifa

ХИЗМАТ
-Мендан бошқа ҳеч ким Алдаркўсани йиқита олмайди, бу хизматни фақат мен бажар оламан,-деди бир мухолиф иккинчисига.
-Унда нега қараб турибсиз? У халқнинг қонини ичиб юборди-ку! Йиқитинг, менга айтиб нима қиласиз ёки мендан ҳам бирор ёрдам керакми?
-Кўп эмас, минг доллар берсангиз бас! Continue reading