Ризо Обид

Каримов бўлмаса Ўзбекистон ётолмайдиям, туролмайдиям-ми?

Ўзбекистонда зулмбош Каримов хизматидаги турли жамоатчилик ташкилотлари-ю,партия ва ҳаракатлар анчагина. Шундайлардан бири “Ижтимоий фикр” маркази. Бу “марказ” ҳар доим Ўзбекистонда турли ижтимоий масалалар бўйича зулмбошга ҳуш ёқадиган сўров натижалари эълон қилиб туради. Улар тарқатаётган натижа кўрсаткичлари қип-қизил ёлғонлигини билган ўзбек матбуоти эса зулмбош фойдасига карнай чала бошлайди. Continue reading

Siyosiy latifa

ИККИ ФОЙИЗ
-“Ижтимоий фикр” сўровномасининг натижаларини эълон қилдик, лекин 98 рақами атрофида жиддий эътирозлар бор!
-Нима эди бу рақам?
-98 фойиз одам сизни барқарорлик кафолатчиси деб кўраётгани..
-Нега эътироз бўлади? Қанақа эътироз?-Алдаркўса бақириб юборди. Continue reading

Мамлакат ичидан

БУГУНГИ САМАРҚАНД МАНЗАРАЛАРИ

Дурдона шаҳримизнинг 2750 йиллик юбилейи кунлари камина ҳам уни зиёрат қилиб қайтиш имконига эга бўлдим. Бордим, кўрдим, баъзан ҳайратландим, баъзан ўкиндим..

Аввало айтиб ўтиш жоизки, мамлакатимизнинг ҳали ҳануз қимир этмай ўтирган президенти нима демасин, Самарқандга муносабатнинг қандайлигини, ўсиб келаётган авлод, нафақат авлод, балки ҳар қандай ўзбекистонлик бу шаҳарнинг маънавий нуфузини ҳис қилиши учун ҳеч қандай шароит яратилмаганини аэропортданоқ билса бўлади. Камина сафарга отланган кун Тошкент аэропортида ўнлаб русияликлар, қўшни қозоғистонликлар ва ниҳоят ўзимизнинг ватандошлар терлаб-пишиб чипта олиш ҳаракатида турарди. Чиптачи аёл (рус аёли) мутлақо шошилмасдан, бемалол, бепарво тарзда хизмат кўрсатарди. У турнақатор бўлиб турган йўловчиларнинг иккитасига чипта чиқариб беришга улгурган пайтда, самолётга жойлашиш бошланди. Continue reading

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Ўзбеклар ва ўзбеклар

79. ТОПИШМОҚ

Чет элга келганимдан бери бу топишмоққа жавоб тополмайман. Тўғри, хаёлга ҳар турли жавоблар келади, умумий хулосалар ҳам чиқариш мумкин, аммо бу жавоблар дилни қониқтирмайди.
Бугун Ўзбекистонда аксарият кўпчилик Каримов режимидан норози. Ҳатто Президент девонида ишлаб бу режимдан норози бўлганлардан баъзиларини биламан. Вазирлар Маҳкамаси, МХХдан тортиб ИИВ таркибида ҳам бу режим ўзгаришини жону дили билан истаганлар бор. Халқ эса Каримовни очиқчасига ошириб сўка бошлади. Continue reading