Нуктаи назар

ҚЎРҚУВ

Сталинни ётоқхонасидан беҳуш йиқилиб ётган ҳолда топиб олишганида у тўртинчи куни ўзига келади. Пролетариат отаси боши устида тикилиб турган Берияга важоҳатли қарайди ва чап қўлининг кўрсаткич бармоғини унга таҳдидли силкитади. Баъзи тадқиқотчилар бу ҳолатни “Ҳали мен қайтиб келиб ҳаммангни онангни кўрсатаман!”-демоқчи бўлган, дея талқин қилишса, бошқалар “У доим ички қўрқув исканжасида яшаган, Берияга шунинг учун пўписа қилган”,-дея изоҳлашади. Доҳий йиқилиб ётган пайтда стол устида турган, озгинаси ичилган бир шиша боржоми суви сирли равишда йўқолади ва кейин бу ҳақда эсланмайди. Continue reading

1 сентябр арафасида

ҲУР ФИКР УЧУН ТАҲДИД !
Мамлакатда ҳурфикрли, омма орасида обрў-эътиборга эга инсонларга тазйиқ ўтказиш кампанияси вақти-вақти билан ўтказилиб туриши Ўзбекистонда анъанага айланиб улгурган. Бундай тадбирлар айниқса, 1 сентябр арафасида ёки бирор сиёсий воқеа олдидан кенг кўламда бошланиб кетади. Бундай тадбирларга жойлардаги ҳокимиятлардан маош олиб фаолият юритувчи маҳалла қўмиталари жуда фаол жалб этилишлари ҳам Ўзбекистон учун янгилик эмас! Continue reading

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Ўзбеклар ва ўзбеклар

75. ҲАСАД

“Америка овози”да ҳамкорлар кўпайиб қолган пайт эди. Мен адабий муҳаррир эдим.
-Ҳамкорларга мустақиллик бериб кўрайлик, уларга ўз истеъдодларини кўрсатишга имкон берайлик,-дедим бир кун раҳбаримиз Нусратилла Лаҳебга.
-Уларга сиз масъулсиз, қандай ишлатсангиз шундай ишлатаверинг, натижа яхши бўлса, бас,-деди у.
Шунда мен ҳар бир ҳамкорнинг ўзи бутун бошли эшиттиришни мустақил равишда тайёрлаши, унинг дастури ҳеч қандай таҳрирсиз эфирга узатилиши ҳақида бир лойиҳа ҳозирладим. Бундай дастурга 200 доллар қалам ҳақи белгиланди. Лекин юборилган дастурлар шунчаки вақтни ўлдириш учун ва пулни олиш учунгина тайёрланаётгани аён бўлди. Continue reading