Siyosiy latifa

ЎТЛОҚДА
Бишкекдан кейин урус даласига бориб отишмаларни томоша қилаётганлар олдида сўзга чиққан Алдаркўса׃
-Ҳурматли ўтлоқлар!-дер экан, Нурсултон унинг этагидан тортиб׃
-Ўтлоқлар эмас, ўртоқлар,-деди. Continue reading

Mamlakat ichidan

ЎЗБЕК ҲУКУМАТИ ВА МАТБУОТИ ДИЛМУРОД САЙЙИДГА ҲУЖУМ БОШЛАДИ…ми?
Ўзбекистон журналистлари уюшмасининг нашри “Hurriyat” газетаси 15 август сонида “Ҳимоя-жараён”га “тоза ҳаво” керак ёхуд газета атрофидаги “можаро”лар хусусида” сарлавҳали мақолани чоп этди. Мақола охирида манба сифатида www.gorizont.uz кўрсатилган. Continue reading

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Ўзбеклар ва ўзбеклар

61.”ТУРКИЯГА КЕТАМАН!”

Кавсар опа билан Умар ака Америкага келган кунларидан буён мана 20 йилдир-ки доим ғарб ҳаётидан шикоят қилар ва пенсияга чиқдик-ми Туркияга кетамиз дер эканлар. Орада икки марта кетиб қолибдилар ҳам.

Биринчисида, Умар ака Истанбулда автобусга миниб тиқилинчда бўғилиб ўлишига оз қолгач, дарҳол сафар халтасини орақлаб қайтиб келишган экан.

Иккинчисида, Кавсар опа бозорлик қилиб қайтаётганда сумкасидан ҳужжатларию пулларини олиб қочишибди. Миршабларга боришса, ” Сизлар курдмисизлар?” деб сўрашибди. Continue reading

Siyosiy latifa

ДАРҲОЛ…
Бишкекка борган Алдаркўса қирғиз ошнасининг орқасида туриб ШОС намозини қилиб чиқаркан унга тариқатдоши тожик Имом Али׃
-Ҳали бир кун мени орқамда туриб ҳам намоз қилишга мажбур бўласан,-деди.
-Ундан кўра ўлганим яхши… Continue reading

Ризо ОБИД

Саиджаҳон ўзи бир жаҳон инсон

Андижондаги Чувама кўчасида жойлашган Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг мўжазгина ҳовличасида хизмат юзасидан бориб,меҳмон бўлганимда асосан у инсон ҳақлари бузилиши ҳоллари хусусида куюниб айтганлари кечагидай қулоғим остида янграб туради.
Ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаган Саиджаҳон Зайнобиддинов Андижон фожеалари ҳақида ер юзига ҳақиқатни етказишда жасорат кўрсатган қаҳрамон,десам муболаға бўлмас.
Шундай инсонга уйидан “фалон топилди,пистон топилди ва мана бунча валюта чиқди”,деган гап-сўзлар ҳаммаси золим зулмкори бўлган маҳкамаларнинг бўҳтончи хизматкорларининг сохта айбловлари эканига заррача шубҳа йўқ.
Бу гапларни ишонч билан айтаётганимнинг боиси унинг хонадонида бўлар эканман у тирикчилиги хусусида сўраганимда, аҳли аёли билан Наманганнинг Чуст шаҳридан дўппи таглигларини олиб келишар, у ҳафтадан бу ҳафтагача Саиджаҳоннинг кекса онаси,аёли ва мактаб ёшидаги қизчаси тунларни тонгга улаб игна устида заҳмат чекиб ўтириб дўппиларни бозорбоп қилиб тайёр ҳолга келтиришар,тайёр дўппиларни эса Саиджаҳон ўзи ва ўғли билан Андижон улгуржи бозорига олиб чиқиб сотишар экан.Бу жараённинг бошидан охиригача шахсан ўзим шоҳиди бўлганман. Continue reading