Nurilla Ostonov

BARHAYOT MURDA
O’lgan odamning to’satdan qayta tirilib, lo’p etib hayotga qaytishi ancha ovoragarchiliklarga sabab bo’larkan. Afg’onistondaligimda bombardimonda qolib, kontuziya bo’lganman, shunga kalla ancha noboproq. Ikki kundan keyin meni tuproq ostidan topishib, gospitalga jo’natishgan. U yerda ikki oy davolanib, uyga qaytdim. Aeroportda bir kirakash tanishimdan o’zimning afg’on jangida bevaqt halok bo’lganimni eshitdim. Continue reading

Chizgilar

Туйғу юракнинг имтиёзи

Ҳаммада ҳам бўлавермайдиган,ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган туйғу самимийлиги,туйғулар софлиги ўша қайсидир бир аллома айтганидай юракнинг имтиёзидир.
Ноёб туйғу соҳиблари эса ўзларининг ички бир дардлари,ҳасратлари,шодлик-қувончлари,бахту бахтсизликлари билан бошқа кўнгилларга кўчиб кирадилар.
Аммо улар сўроқсиз-сўрамасдан ҳеч бир кўнгилга кирмайдилар.Чорлаган қалбларда ошиён қурадилар,макон қурадилар. Continue reading

Siyosiy latifa

ЭНАҒАРЛАР
-Жуда кўп одамлар маошларини вақтида ололмаганларидан норози бўлиб шикоят ёзишмоқда,- деди маслаҳатчи бир даста хатни Алдаркўсага кўрсатиб.
-Йиртиб ташла, жим юришмаса оғизларини ҳам йиртиб қўй. Бошқа нима гап бор?
-Самарқандлик Темур деган йигит Бошқирдистонда ғишт заводи директорини чопиб ўлдирибди.
-Нега ўлдиради? Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

ЎЗБЕКЛАР ВА ЎЗБЕКЛАР

39.АКАДЕМИК

Бошқа бир ўзбек “профессор” ҳалиги “доктор” дўстимиз каби йўл тутишни истамади. Ундан юқорироқ бўлишни ва буни расмийлаштиришни истади. Ўзбекистонда қирқ йил ҳукуматда ишлаган эди. Отахони билан келишмай қолгач, хорижга йўл олди.

Кетиш арафасида аввалига фан доктори дипломини сотиб олди .Қарасаки оддий табиблар чет элда фан доктори бўлиб юришибди. Шунинг учун озгина кўпроқ сарфладида академик унвонини сотиб олди. Continue reading

Ризо ОБИД

Дарига, Гулнора, Берметучбурчаги

Сиёсат майдонида,деймизми ё янги хонликлар даврида деймизми, ҳўп ғалат ҳангомалар бўляптида.
Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиев ўғли Илҳомни тахт вориси қилиб оламдан ўтгач собиқ қўмминистлар зўрға турган эканми ҳангоманиям шарманда қилишдиёв.
Ҳа,бутун бошлиқ ҳалқларни лаққиллатиб, бунақа ўйинлар қилиш ўрнига бир қонун ўйлаб топ.Нима қиласан ҳали у,ҳали бу бемаза,қовушмаган ўйинлар кўрсатиб. Continue reading