Amerikada o’qib, Vatanga qaytgan o’zbekning iztiroblari

Sherzod B. Ruzmetov

Naqadar “totlik” bu “ozodlik”!
Toshkentda kechgan har bir kunim iztiroblarga to’la-ki, gapiray desam qayerdan boshlashni bilmay, dovdirab qolayapman. Yozaman desam satrlar ichida o’zimni yo’qotib umrida birinchi bor insho yozayotgan o’quvchimisolman.

Xalqqa nisbatan ko’rsatilayotgan adolatsizliklarni ko’rib, xalqimning ko’z o’ngimda oyoq-osti bo’layotganini tamosha qilishdan iztirobdaman. Continue reading

Сўз ва суврат

КАРИМОВ׃ Биз кучсиз, билимсиз, ахмоқ ва албатта бахтсиз!

Бу суратга разм солганингиздан кейин талабалар ортида, девордаги ёзувни ўқинг. Унда׃
Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиши шарт. И. Каримов” дейилган.
Бу нима дегани?
Бу׃
Биз кучсиз, билимсиз, ахмоқ ва албатта бахтсиз” деган гапнинг акси.
Каримов бугунгиларни кучсиз, билимсиз, ахмоқ ва бахтсиз деб атамоқдами?
Балки унинг ўзбек тилини билмаслигидан фойдаланган маслаҳатчиларидан бири Совет давридаги каби ҳақиқатни шу йўл билан айтдимикан?! Ишониш қийин.(turonzamin.com).

Siyosiy latifa

ШАРОФАТ
Алдаркўса мустақиллик байрами олдидан шаҳарни айланди. Кун бўйи ҳаракат тўхтатилгани учун бутун кўчалар бўйлаб машиналар тиқилиб қолганди.
-Бунча машина кўп бўлмаса? Нега ҳаммаси тўхтаб қолган?-деди у маслаҳатчига.
-Мустақиллик шарофати туфайли…
-Мустақиллик шарофати? Continue reading

Самад МУРОД׃ Буюк учлик(1)

АЛПОМИШ
Тикилсам қурийди дарёнинг гуми,
Наъра тортсам, қулар қўрғоннинг тими”.
(Алпомиш достонидан).
1
Ногоҳ гумбурлади тоғнинг дараси,
Қоялар йўл берар увалиб чил-чил.
Келаётир Алпомишнинг наъраси,
Асирлар қаърини ёриб муттасил. Continue reading

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Ўзбеклар ва ўзбеклар

81.ОРЗУ

“Ташқарида туриб ичкаридаги одамларни намойишларга чақириш маънавиятсизлик” деган гапим баъзиларга оғир ботди.

Биродар, мард бўлсанг, бор, халқнинг олдига туш! Қамалишдан қўрқасанми? Калтаклашларидан, қийноққа солишларидан қўрқасанми? Айтган ҳужжатларига қўл қўймасанг ота-онангни, яқинларингни дўззах азобига солишларини ўйлаб юрагинг орқага тортадими? Шундай экан, бошқага нега буни раво кўрасан? Continue reading

Тафсилот

ПРЕЗИДЕНТ КЕЛДИЮ ҲАММАСИ РАСВО БЎЛДИ…

Ҳаммамиз учун гўёки энг азиз ҳисобланмиш байрамнинг нишонланишига атиги икки кун қолганида Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани, Тошгузар қишлоғи яшовчиси бу тадбирни айниқса ўзгача кайфиятда қарши оладиган бўлди. Унинг ўсиб келаётган фарзандлари эса, илк бор мустақиллик дегани нимани англатишини тушуна бошлади… Continue reading