Ризо ОБИД

Аввал – қўйинг дадаси, дейишарди…Ҳозирчи?…
(Фақат эркаклар ўқисин)

Ўзбекистонда қатағон даври фожеаларини,даҳшатларини кўз ўнгимдан бирма-бир ўтказар эканман аввалги ва ҳозирги даврнинг бир манзарасида диққатим тўхтади.
Авваллари бирор-бир ноҳақликка дуч келинса биринчи бўлиб оила эркаги ҳимояга отланар,аёллар эса:”қўйинг дадаси,бироз ўзингизни босинг,сал ҳоврингиздан тушинг,кейин бафуржа ўтириб илож топармиз”, дейишарди. Continue reading

Savol…Javob…

ҚИЗИ ОТАСИНИ ЯНАДА ҲУШЁР БЎЛИШГА ЧАҚИРМОҚДА

САВОЛ׃ Uzmetronom.com сайтида Сергей Ежков 2007 йилнинг Август ойида Ўзбекистонда кескин ўзгаришлар бўлиши ва ҳатто қон тўкилишини ёзган. Шунга сизнинг фикрингиз қандай? (ЖАВЛОН).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Бугун ҳеч кимга сир эмаски, бу сайтнинг асл соҳибаси Гулнора Каримовадир. Ўзбекистонда Ислом Каримовга қарши гап айтилиши мумкин бўлган ҳамма сайтларга тўсиқ қўйилган. Аммо бу сайт очиқ. Гарчи бу сайт Каримовга қарши материалларни кун ора бериб турса-да! Ўша танқидларни таҳлил қилсангиз, Гулноранинг манфаатидан келиб чиқиб қилинган танқидлар бўлади. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

ЎЗБЕКЛАР ва ЎЗБЕКЛАР
33.ТАЪҚИБ

-Биз Афғонистонда фақат уйда ўзбек тилида оз – моз гапирар эдик.Тузукроқ гапиришни эса, радиога келиб ўргандик,-дея бир ҳикояни гапириб берди ҳамкасбим Абдулманнон Кескин.- Аввалги мудирларимиз Туркия орқали келган эдилар ва уларнинг таъсирида ўзбекчамиз турк ва ўзбек шевасининг қоришиғи бўлди.
Биз Ўзбекистон ўзбекчасида ёзсак ҳам улар Туркия туркчасига мослаб тузатишарди. Аста секин ўзимиз ҳам шунга мосланиб қолдик. Масалан, таъқиб калимасини бизга “хабардор бўлиб туриш” маъносида ўргатишган. Туркияда шундай экан. Continue reading