Ризо ОБИД

Эчкига жон қайғу, қассобга эса ёғ қайғу
ёҳуд ўзбекнинг фожеаси кимларнингдир чўнтагини қаппайтиришга қўл келаётгани бобида

Кунда-кунора ОАВ орқали Ўзбекистонда демократия,инсон ҳақлари ҳимояси,эркин матбуот,одамлар турмуш даражасини яхшилаш,атроф-муҳитни ҳимоя қилиш дастурлари билан ишлаб чиқилган лойиҳалар эълон қилинмоқда ва бу борада фикр-мулоҳазалар сўралмоқда. Continue reading

Дилмурод Саййид билан суҳбат

ҒИРРОМ АРАЛАШГАН ФАОЛИЯТ-ҚИМОРДИР!
“Туронзамин” саҳифасида эълон қилинган “ГБР (RRG) сафидан чиққанлигим тасдиғи” сарлавҳали мақола мазмуни кўпларни ҳайратлантирган бўлса керак. Чунки биз мамлакатдаги журналистлар орасида Дилмурод Саййид номи баланд мавқели эканини яхши биламиз. Гарчи унинг қамоқ ҳаёти ҳақида бехабар бўлсак ҳам, дадил қаламкашлиги мухлисларга аён. Унинг баёнот шаклидаги мақоласи биз учун янгилик бўлди. Чунки табиатан чўрткесар, қониқайноқ бу одам жиддий масала юзасидан ўта босиқ мулоҳазали хислатга эга. Continue reading

Қўтос қўзғолони

Диққат׃ ҚАЛЛОБ!

Рейтер хабар агентлиги тарқатаган маълумотга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида таржимон бўлиб ишлаган россиялик Манохин деган қаллоб МДҲ ўлкаларидан, жумладан Ўзбекистондан одамларни АҚШга киритиш учун сохта ҳужжатлар, таклифномалар тайёрлаб берганликда айбланиб қамоққа олинган. Continue reading

Siyosiy latifalar

АСТА-АСТА
Алдакўса туркман озчиликларига шароит яратиш ҳақидаги ҳужжатни имзолар экан׃
-Қўшнимиз буни эшитса хурсанд бўлади,-деди.-Лекин шу янги Туркманбоши билан ўзим юзма-юз учрашсаммикан? Унинг тажрибасини бизда ҳам кенг ёйиш керак. У бугунга қадар Сапармуродга нисбатан ҳурматни йўқотган эмас. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

ЎЗБЕКЛАР ВА ЎЗБЕКЛАР
47.КАШФИЁТ

Илгари одамларнинг қиёфалари, характерлари ёки ҳаракатларида турли ҳайвонларга ўхшашликлар борлиги ҳақида ўқиган эдим. Баъзиларга шунга қараб лақаб ҳам қўйишганини билардим. Мажлисларда шу ёдимга тушса, ҳайъатда ўтирган “Ҳўкиз”, “Қўй”, “Туя” ва “Бойўғли”ларга термулиб, жилмайиб қўярдим.

Яқинда Америкада бир кашфиёт қилдим. Одамларнинг мева-сабзавотларга ўхшаганлари ҳам бўлар экан ва бу уларнинг ўзликларига сингиб, кундалик гап-сўзларида ҳам ифодасини топар экан. Continue reading