Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Ўзбеклар ва ўзбеклар

63.МАТОНАТХОН

Хорижда туғилиб ўсган Матонатхон бир қарашда Ўзбекистон, ўзбеклар учун жонини ҳам беришга тайёрдек кўринади. Агар уйига меҳмон бўлиб борсангиз ёки бирор жойда учратиб қолсангиз, дарҳол сўроққа тутади:

-Укажон, Ватан учун нима қилаяпсиз? Фалон жойда фалон нарса бўлибди, шуни ёздингиз-ми? Фалон куни фалон жойда тадбир бор экан, албатта боринг, иложи бўлса сўзга чиқинг, – дейди. Continue reading