Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Ўзбеклар ва ўзбеклар

65. РОҲАТОЙ

Тошкентда Роҳатойни агар у тошдан сут соғиб оламан, деса, шуни уддасидан чиқадиган деб айтишар экан. У мелисада ишлаган эрини ҳам доғда қолдириб, учта боласини ҳам олиб, ҳали қизларнинг болдирини кўрмаган йигитча билан Америкага қочиб келибди. Унинг Ўзбекистон паспорти ҳам, Америкадан олган “грин карди”(яшил картаси) ҳам бор экан. Истаса унисини ишга солади, истаса бунисини. Бу ерда у бир жойга ишга ўтди. Бошлиқ қариб қолган бўлса ҳам кўнгли ёшлардан эди. У билан бирга ресторанларга бориб, бирга чекиб, бирга ичиб юрди. Ишдан кейин ҳам иккаласи қолар ва ора бир кун Роҳатой мукофот олар эди. Continue reading

Мамлакат ичидан

САМАД МУРОД׃ КУНДАЛИКДАН САҲИФАЛАР

ЎЗБЕКИСТОН ҲОКИМИЯТИ КУЧЛИМИ?

Маълумки, қонунлар жамият ҳаётидаги фуқаролар аро иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатларни тартибга солиб турувчи воситадир.
Халқ қонунларнинг асосий истеъмолчиси, давлат ҳокимияти, хусусан суд, прокуратура, милиция ва солиқ қўмитаси каби ҳуқуқ муҳофазаси органлари эса, ушбу қонунларнинг ижрочиларидир. Continue reading

Nuqtai nazar

Ризо Обид: Тарих хатоларни кечирмайди

Одамзот ўта кечирувчан зот.
Бирор бир ишда, сўзда ё ҳаракатда адашар экан,унинг хатосини кечиришни бағрикенглик ҳисобланади.
Бироқ тарихда шундайин хатолар бўладики, уни ўша давр инсонлари ўз бошларида бало бўлганини эслаб юришади аммо вақт ўтган сайин яна ўша кечириш ҳолати юзага келиб , одамлар бир-бирларига қўл узатадилар. Continue reading

Тожибоева тақдири

Барча расмий, норасмий ташкилотлар ва хуқуқ ҳимоячиларини огохликка чақираман!

Хар қандай, опам Мўътабар Тожибоевадан чиқарилган ёки унинг номидан деб олинган маълумот ё хат бўлса албатта мен, Мўътабарни укаси, Расулжон Тожибаев билан кўриб чиқиб, мен билан келишган холда чоп этишингизни илтимос қиламан, акс ҳолда менсиз ва мени розилигимсиз чоп этилган хар қандай мақолани ёки унинг чоп этган муаллиф, опам Мўътабар ва бизнинг оиламизнинг душмани деб биламан. Continue reading

Mulohaza

Pulimizni oldi, u emas biz qarzdor

Shukurillo Isroilov:
“Pulini qarzga berib anchadan beri ololmay umidini uzganlar uchun Davron Ergashevning “Unut meni” qo‘shig‘i. ”
Mirzabek Holmedov: “Bir hil erkaklarni oldiga borsangiz mensimaydi, naryoqqa o‘t deydi. O‘zi butun mahallasidan qarz, yana kattaligi olamni oladi”.
Hojiboy Tojiboyev:
“Ko‘p bolalarimiz Rossiyaga borib, bir yil ikki yil yurib qarzga botib kelyapti. Ha, desa “O‘zim zo‘rg‘a yetib keldim, Hudoga shukur qilinglar”. Continue reading

Ризо Обид

Бардош

Шоҳга-пошшога маддоҳ бўлмайман,ҳалқнинг дардини,ҳақнинг сўзини айтаман,деган адабиётчиларга,сўз айтувчиларга ҳеч қайси замонда осон бўлмаган.
Лекин шу машаққатни кўра била туриб, шу йўлга кирганлар қанча заҳматлар чекадилар ва бу заҳматларга бардош бера оладилар бу бошқа гап.
Бир эшитганим бор.Майдонга ҳар бир суворий от суриб киради.Лекин арғумоғи қай манзил ё қай фурсатда ҳориб қолади ҳар бири ҳам ҳис қилавермайди. Continue reading