Ризо ОБИД

От билан эшак дўст бўладими?

Ҳаётни синчковлик билан кузатиб бораверсангиз, аллақайси замонда, аллақайси кишилар айтиб ўтган гаплар мағзини чақиб олаверасиз.
Масалан бир киши “от билан эшак дўст бўладими”,деган саволни берар экан,бошқа бир киши эса:от билан эшак бир охурдан озуқаланиши мумкин,аммо ҳеч қачон дўст бўлмайди,деб жавоб берган экан.Нега?Нима фарқи бор?Жуда қизиғ-а? Continue reading

Mamlakat ichidan

“Бу ҳали-ҳали ҳолваси, бу ҳали эмас ҳаммаси”

Маълумки, 1 Августда ўзбекистонликлар ҳў-в теппада рақсга тушиб юрган халқпарвар султонимиз ва унинг шотирлари томонидан тақдим қилинган навбатдаги совғани қабул қилди. Ишонинг, бирам бахтли бўлдикки, просто гап йўқ. Яна битта иккита ана шундай илтифотлар қилинса бас, индамайгина “буюк келажак”ка жўнаворамиз… бунинг учун уже ҳамма нарса тайёр, бир яримга, ярим метр жой ҳам. Қолаверса бундай жойлар Ўзбекистонда бошқа мамлакатларга қараганда чунонам кўпки, қўяверасиз, пожалуста бемалол кўмилаверинг, кўмиб беришлари ҳам мумкин, бундай сервис ҳам бор, мурожаат қилсангиз бўлгани!.. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

ЎЗБЕКЛАР ВА ЎЗБЕКЛАР
35.МАНФААТ

Ўзбек бўлими ташкил топган кунидан бери беш-олти марта ёпилиб очилган. Конгресс пул берса очилади. Пул бермаса ёпилади. Мен ишлаган даврда ҳам икки марта шундай бўлди. Биринчиси пайтида ёши пенсияга келиб ҳам кетмай юрган бир опа׃

-Менга алам қиладигани ишимни йўқотиш эмас, шунча тилларда эшиттириш бўлгани ҳолда нега келиб-келиб Ўзбекчани ёпишлари,- деб ачиниш билан сўз юритди.- Майли бизни кетказишсин, лекин Ўзбекчани сақлаб қолишсин. Халқимизнинг номи бу ердан йўқолмасин!-деди. Continue reading