Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари”

“Ўзбекистон халқ ҳаракати” деган катта ном билан кичик бир манфаат тўдаси тузилганига қарийб бир йил бўлди, аммо “мухолифат”дан чиқиб кетганим учун бугунгача шундай ҳам ўз-ўзидан абгору шарманда бўлаётган тўда ҳақида жиддий бир нарса ёзмасамда  улар тинмай менга ҳам осилмоқдалар. Ишлари юришмай қолганини яна бизга тўнкашмоқчи.

Бундан буён уларнинг  бирор иддаолари жавобсиз қолмайди. Андишанинг отини қўрқоққа йўймасинлар.  Керак бўлса, уларнинг ҳаммасига ҳам жавоб берадиган ҳолимиз бор.

Аввал гапни тўданинг орқасида турган раҳнамоларидан бошласак. Бир неча йил олдин эълон қилинган бу ҳужжатли китоб унинг худди бугунгидек вазиятни қандай  уйдиришини исботлаган. Китоб янги боблар билан ҳам тўлатиб борилади. ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

1. НЕГА БУГУН?

Ўзбекистонда Олий суд раиси, Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган, 1994 йилда Ўзбекистонда демократия оёқ ости қилинмоқда, деган баёнот тарқатиб, АҚШдан сиёсий бошпана олган Муҳаммад Бобур Маликов билан мулоқот

Бобур ака, кейинги кунларда баъзилар менга Салай Мадаминов ҳақидаги фактларни шунча йил нега яшириб келгансан, деб асоссиз иддао қила бошладилар. Хабарингиз бор, мен бу фактларни бугун ўртага олиб чиққаним йўқ ва доим бу ҳақда гапириб келмоқдаман. Бу эса, шундай иддао қилаётганларнинг ё мухолифат тарихини билмасликларини ёки Мадаминовнинг қилмишларини хаспўшлашга уринишларини кўрсатади.

Лекин гапнинг ўғил боласини айтганда, кейинги йилларда у ҳақда гапиришни озайтирган эдим. Бунинг сабабини эса сиз биласиз. Ким бўлишидан қатъий назар агар Каримов режимига қарши бўлса, у ҳақда гапиришни тўхтатайлик ва ҳаммамиз бирлашиб, бир мушт бўлиб, зарбани диктатура режимига қаратайлик, деган орзуимиз бор эди. Аммо бизнинг ана шу холис ниятимиздан Мадаминов худди 15 йил давомида бўлгани каби яна бир марта фойдаланиб қолишга уринди.

Мухолифатни бирлашмайдиган нуқтага олиб келди. Демак, биз хато қилдимки?

-Менимча биз унга яна бир марта имконият бердик. Аммо у бу имкониятни яна ўз шахсий манфаатига қурбон қилди. Бугунга қадар кўп гаплар айтилди. Аммо мен ҳали жамоатчилик билмаган ва Мадаминовнинг кимлигини ўрганишга хизмат қиладиган жуда муҳим маълумотларни ўртага қўймоқчиман.

-Кейин сизни ҳам нега шу пайтга қадар индамадингиз дея айбламайдиларми?

-Мадаминов атрофида уч-тўртта орабузар ёки “Даврон Шарипов” имзоси билан ёзадиган Мадаминовдан бошқанинг айблашига кўзим етмайди. Чунки, биласиз иккаловимиз лидерликка даъво қилмасдан ҳаммани Каримов режимига қарши курашда бирлаштириши учун кўп уриндик.

Андижон воқеаларидан кейин Мадаминовни бу ерга қандай таклиф қилингани, шу пайтга қадар АҚШга ҳатто виза ололмай юрган бу шахсга қандай йўл очилгани сабабларини иккаламиз биламиз. У келганда мен катта бошимни эгиб, аэропортга чиққанман. Уни уйимга олиб келиб, мана сизларни ҳам чақитириб учраштирганман.

Ҳатто бизнинг номимиздан гапириш ваколатини истаганда, мен орага тушиб, унга шу ваколатни олиб бердим. У эса, эртасига Нью Йоркка бориб, ўзини бутун мухолифатни лидери, деб эълон қилинган Баёнот матнини юборди. Мен шунда унинг вакили Сулаймон Мурод билан гаплашиб, виждони бўлса айтин, сизнинг лидерингиз ҳали ҳам худбин экан, дедим.

Биз унга АҚШ Конгрессида номимиздан гапириш ваколатини бердик, уни лидер деб эълон қилганимиз йўқ, дедим. У гапимизга парво қилмади. Эсингизда Рестон шаҳарчасида учрашганимизда, мен жаҳлим чиқиб, столни муштлаб унга шахсий манфаатни бир томонга қўй ва мамлакат масаласини ўйла, деб айтдим.

Йўқ, у бизнинг уринишларимизни қадамба қадам бузди ва сиз уюштирган Конгресс мажлисида ҳали фақат бир орага келганимзини эълон қилиш билан чекланамиз ва яна учрашиб, қолган гапларни гаплашамиз деганимизга қарамай у қандайдир уч-тўрт кишининг номини ёзиб, ўз раҳбарлигида Бирлашган мухолифат коалициясини тузганини эълон қилиб юборди. Нима бўлди? АҚШ Конгрессида у билан бирга муҳокамада қатнашиши керак бўлган ҳукумат мулозимлари ва бошқа расмийлар олдиндан розилик беранларига қармай келмадилар. Бу шармандалик эди. Бу ўзбек мухолифатининг шармандалиги бўлди.

Шундан кейин уни бу ерда Давлат департамнети ва Хавфсизлк кенгашида ҳам аввла белгиланганига қарамай қабул қилишмади. У икки ҳафта кутди аммо турли баҳоналар билан уни қабул қилишмади. Ваҳоланки ҳар қандай одам мурожаат этса ҳам қабул қилаверишади, аслида. Гапнинг пўсткалласини айтсам, унинг кимлигини билиб қолишди, у бу идоралар учун у тамом бўлган сиёсатчидир. Балки ўз манфаатларидан келиб чиқиб, ноҳукумат ташкилотлар ёки Конгрессдан униси ё буниси қабул қилар. Лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Унга энди яланғоч сиёсатачига қараган каби ҳам ачиниб, ва ҳамда кулиб қарайдилар.

-Бу борада менда жуда кўп ҳужжатлар тўпланиб қолган. Келгусида уларни эълон қилиб борамиз. Ўшанда Андижон воқеаларидан кейин бирлашув учун жуда катта имконият пайдо бўлганда ким буни оёқ ости қилгани ҳам далилланди…

– Унутманг, ана у иддао қилувчилар билиб қўйсинлар, шундан кейин ҳам сиз билан бирга бир неча марта унга имкон танидик. Мен ўзим унинг тарафдорлари билан гаплашдим. Аммо отдан тушса ҳам эгардан тушмайди. Аслида от ёки эгарнинг ўзи ҳам йўқ.

Абдураҳим Пўлатов билан ҳам учрашиб унинг камчиликларини жуда кескин равишда юзига айтдик. Мадаминовни ҳам яна бирлашув йўлига бошлашга уриндик. У нима қилди? Мухолифатни масхара қилди. Каримовни диктатор, деб юрган одамнинг ўзи демократик сиёсатга зид равишда, муҳокамасиз, бачкана диктаторларга хослик билан ўзини президентликка номзод қилиб эълон этди. Яна мухолифатнинг устидан кулишди. Бу кунингиздан ўлганингиз яхши дегандек қўл силтаганлар бўлди. Шунда ҳам Мадаминовни танқид қилса, Каримовга хизмат қилган бўлармиш. Тушингизни сувга айтдинг. Нима Мадаминов ойдан тушдими?

(ДАВОМИ БОР).

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Siam egizaklari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s