“Ҳукуматга оид”

Aлдашга ўзбек яхшими?

Ўзбек матбуотида чиққан хабарларga кўра почта алоқасидан фойдаланганлик учун имтиёзлар тоифаси тасдиқланибди.

Яъни Ўзбекистон Республикасининг “Почта алоқаси тўғрисида” Қонунига биноан, Вазирлар Маҳкамаси 2010 йилнинг 5 январида “Почта алоқасидан фойдаланишда афзалликлар бериладиган алоҳида тоифадаги фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматларини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилган.

Қарорда почта алоқасидан фойдаланганлик учун имтиёзлар тоифаси рўйхати ва имтиёз эгаларига почта хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Имтиёзлар “Ҳукуматга оид” белгиси билан жўнатиладиган почта жўнатмаларини қайта ишлаш, ташиш, етказиб бериш ва қайта жўнатиш тезлигига тегишли бўлиб, бу имтиёз шундай жўнатмаларнинг манзилга тезкор етиб боришини таъминлаш мақсадида жорий этилибди.

“Ҳукуматга оид” белгиси билан жўнатилаётган почта жўнатмаларини қайта ишлаш, жўнатиш ва топшириш тартиби ҳам белгилаб берилган.

“Ҳукуматга оид” белгиси қўйилган почта жўнатмалари бошқа почта жўнатмаларидан алоҳида қайта ишланади.  Йирик почта алоқаси объектларида эса улар махсус иш жойларида ишланади ва манзилга зудлик билан жўнатилади. Бундай почта жўнатмаларини етказиб бериш ҳам барча мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда энг қисқа муддатларда бажарилади.

Ҳамма имтиёз  ҳукуматга экан. Лекин нега энди матбуот юртбошимиз почта хизматидан фойдаланиш борасида ҳам катта имтиёз бердилар деб жар солмоқда. Ёки алдашга ўзбек яхшими?

Тушунмаган.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: