Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(3)

УМИД

1993 йил 17 апрел куни Самарқанд зиндонидан қочгач, жуда кўп саргузаштлардан кейин 21 апрелда Бокуга етиб келдим. Шоир Ёдгор Обид турадиган уйга бордим. Бу жой Ёдгор акага Озарбайжон жабҳачилари (Халқ жабҳаси ҳаракати) томонидан берилган бўлиб,  1992 йилда  Туркияда турк дунёси қурултойига бориш олдидан ва қайтгандан кейин ҳам бу жойда турган эдим. Бу ҳақда мавриди келганда алоҳида бир нарса ёзиш ниятим бор.

Ҳозир гап шундаки, Бокуга келгунимча оёқларим орқасида пуфакча(мазол)лар пайдо бўлган ва тузалмай ярага айлана бошлаган эди. Ўша кунлари “Авроосиё” ташкилотини тузган адиб дўстим Умуд Мирзоев менинг оқсоқланиб юрганимни кўриб, сабабини сўради. Айтишга уялдим. У менга кескин оҳангда:
-Туфлингни чиқар!- деди.
Хуллас оёғимдаги яраларни кўриб тутоқиб кетди.  Бир зумга қаергадир чиқиб келдида:
-Кетдик,-деди.

Унинг идораси Озарбайжон президенти биносининг шундай ёнида эди. Ўша ерда айланиб юрган ҳарбий кийимдаги жабҳачининг ёнига бориб бир нарсалар деганди у дарҳол битта машина тўхтаиб берди.

Умуднинг уйи ўша кездаги Карл Маркс майдони яқинида эди. Бу жой шаҳарнинг Бинагади туманига қарарди.  Умуд кўп қаватли бинода яшарди. Уйига чиқсак хотини эшикни очиб турибди. Хона ўртасида битта тоғора ва ичида қип-қизил сув. Сувга марганцовка солинган экан. Тоғоранинг ёнига стул ҳам қўйилган. Демак Умуд уйига сим қоққан экан.

Хотини мени дарҳол стулга ўтқазиб, оёқ кийимимни еча бошлади. Ўзим ечаман десам ҳам кўнмайди. Секин ярага ёпишган пайпоқни ечиб олдида, ҳол-жонимга қўймай оёғимни илиқ сувга тиқиб, юва бошлади. Кейин сочиқ билан артиб, дори қўйди.

-Сен менинг қардошим, бу  эса синглинг!-деди Умуд ўзимни ноқулай ҳис қилганимни кўриб.

То оёқларим тузалгунча у мени уйида сақлади. Ҳақиқатан ҳам Умуд менинг қардошимга, умр йўлдоши синглимга ва бир-биридан гўзал болалари эса жиянларимга айланди. Унинг Қорабоғ биқинидаги Фузулий туманида яшовчи ота-онаси эса менинг ҳам ота-онам қадар менга меҳрибон эдилар. Бу ҳам алоҳида бир ҳикояга мавзу.

Хуллас, орадан салкам 15 йил ўтиб, Умуд БМТнинг таклифи билан АҚШга келди.  Биз бир неча кун у билан бирга  бўлдик, у менинг азиз меҳмоним эди.

Бу сурат у билан  2007 йилнинг 29 январ куни Нью-Йоркдаги Озодлик оролчасида олинган.

Дунёнинг бир-биридан олис икки нуқтасида яшовчи, озодлик умиди билан оёқда турган икки ака-уканинг “Озодлик” ҳайкали пойидаги суратидир бу!

www.jahonnoma.com

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: