Сатира: Нофизийдан нома (20)

АЛДОГРАД

Кеча эски бир ошнам билан учрашиб қолдим.
-Қаттан кевосан?- дедим унга.
-Қаттан бўларди, Алдограддан!-деди.
-Алдограддан? Алдоградинг қаер?
-Сан ўзи Тошканда яшайсанми? Ёки Марсдан келиб қолдингми?
-Биласан-ку, уйдан чиқмайман, газета ўқимайман, дунёдан орқада қолганман,-дедим ҳазиллашиб.
-Шаҳар берсанг айтаман!-деди у. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: “ИАК”

9.ЮЗМА ЮЗ

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Мен кўп нарсани матбуотнинг кучи билан ҳал этиш мумкин, деб ўйлардим. Шу боис ҳам фаолиятимизни матбуотга эркинлик бериш билан бошлаш керак, деб тушинардим. Бизнинг Ошкоралик қўмитасида тайёрлаётганимиз Матбуот ҳақидаги қонун лойиҳасида ҳам эркинлик масаласига алоҳида эътиборни қаратаётган эдик.

Матбуоти эркин бўлган халқнинг дунёқараши, қадам ташлаши эркин бўлди. Акс ҳолда занглаб қолган дунёқараш билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Қорин овқатга қанчалик эҳтиёж сезса, инсон тафаккури ҳам эркин маълумотга шу қадар иштиёқманд.

Матбуотни бўғиш эса тафаккурнинг манқуртлашувига, келажакнинг зулмат қўйнида қолишига олиб боради. Continue reading