Ризо ОБИД:Девонанинг дафтари ( 7 )

Алвастикўчадан одамлар рўпарасига чиқар эканман қўлтиғимдаги кўҳна китоб ҳалиям турибдими ё йўқ ҳис қилиш учун уни маҳкамроқ тутиб кўрдим.Ҳа, хайрият турибди.Ажабо, бунақаси ҳеч бўлмаганди.Бу кўҳна китоб кимники ва унда нималар битилганини билмай туриб, у менга қадрдондай туюла бошлади.
Унинг муқовасида эса нақшдан бошқа ёзув йўқ.Ички варақларида нималар ёзилган экан – а? Ё, ички саҳифалари ҳам ғиж- биж нақшлармикан?

Инсон зоти ғалати бўлади-да.Ҳамма нарсага қизиқувчан, ҳамма нарсани билгиси келади.Баъзи кишилар “менга ҳеч нарса керак эмас” дейишади.Менинг фикримча ўшандай деган кишиларга ҳаммадан кўра кўроқ нарса керак.Лекин нима ва қанча керак, ҳеч ким айтмайди.Ўлжасини мўлжаллаб бораверади.Ўша ўлжасини тутса, ундан бир озуқа олишни кўзлайдида ахир.Агар шу фалсафа тўғри бўладиган эса қўлтиғимдаги кўҳна китобдан мен нима озуқа оларкинман?

Ҳа, нима бўлгандаям ўй- ўйлаб, уйга етиб келганимни ҳам сезмай қолибман.Ҳовлида бир нималар билан куйманиб юрган бувимгаям, тухум қўйгани жой тополмай қоқолаб юрган товуққа ҳам, сувга ташна бўлиб юраги куйганидан тинмай маъраётган эчкига ҳам эътибор қилмай, ўзимнинг хилватгина хонамга кириб кетдим.Кўҳна китобда нима ёзилганини билиш учун шошганимдан эшик тамбасини илишни ҳам фаромуш қилганимни сезмабман ўшанда.

Алвастикўчага киргунча ёлғиз эдим.Ўзим билан ўзим яшардим.Энди эса ёнимда ҳамиша кимдир ҳамроҳдай.Китобнинг дастлабки саҳифасини очдим.Тавба…Ҳеч нарса тушунмадим.Нималар чизилган бунда?Бу китобни назаримда қандайдир бир девона иншо этгандай туюлди менга.Девонанинг китобини ўқиш учун энг камида мен ҳам девона бўлишим керак.Девона бўлиш эса осон эмас.Унинг учун бир умр керак.Йўқ, мен девона бўлмайман, дея қўл силтаган киши бу китобни ўқишдан воз кечиши керак.Ёки бўлмаса яна бошқа бир йўли бу китобни ўқишни истамаган киши уни девона бўлиб ўзи ёзиши керак.

Ўта мушкул кўчага кириб қолдим чоғи.Алвастикўчаданку чиқиб олдима, аммо девонанинг китобидан чиқиб бўлармикан?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: