Ўзбекистон иҳоталаниб қолиши мумкин

“Афсус”

Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўз энергия тизимларини бирлаштириш эҳтимолларини чамалаб кўришмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Абуталип Аҳметов билдирган.

Марказий Осиёдаги Ягона энергия тизими Совет даврида ишлаб чиқилган. Тизимдан мақсад бутун минтақанинг ишончли ва узлуксиз равишда электр билан таъминлашни кўзда тутган. Continue reading

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н  О Т А  Ғ О Р И

( Қ и с с а. Д а в о м и)

(4)

Чўғолнинг уйида жамоа жам эди. Улбиби эна қўшни кампирлар билан айвонда ўтирарди. Синглиси – Меҳриниса Холниса билан ичкарида юрарди.

– Келдингизми, ака? – деди синглиси хўрсиниб. Холниса эса рўмолининг учини тишлаб унсиз йиғлади.

– Ҳа-а, тинчликми? – сўради Чўғол. Айни чоғда овози қалтираб чиққанини ўзи ҳам сезиб, сир бой бермаслик учун уйнинг тўрига юрди. Юқорида Улжамол ётарди. Чўғол қизига яқинлашиб, чўкка тушаркан беихтиёр юраги увишди: узун киприкларини жипслаштирганича кўзларини юмиб ётган қизининг ранги сарғайиб кетибди. Куни кечаги чиройидан асар йўқ.

– Қизим – деди у аста. – Қизим, Улжамол! – деди яна.

Улжамол кўзларини очаркан, Чўғолнинг томоғига нимадир тиқилиб келди. Қизининг ич-ичига тортиб кетган кўзлари юзи каби сап-сариқ, шишиб кетганди. Қиз гапирмоқчи бўлдими оғзини базўр очди. Юзлари тиришди, бироқ уни чиқмади. Бу ҳол отанинг жон-жаҳонини куйдириб юборди. Тишлари ғичирлаб кетди. Титраб-қақшаб бошини эгаркан, кўзларидан ёш юмалади. Кўз ёшини атрофдагиларга кўрсатмаслик учун шарт ўрнидан туриб ташқарига отилди. Continue reading