Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(5)

Бу сурат 1990 йилнинг баҳорида Намангандаги сайловолди учрашувларидан бирида олинган. Минбарда Дадахон Ёқубов (чапдан биринчи) ва Жаҳонгир Муҳаммад (чапдан учинчи).

Бу сурат 1990 йилнинг баҳорида Намангандаги сайловолди учрашувларидан бирида олинган. Минбарда Дадахон Ёқубов (чапдан биринчи) ва Жаҳонгир Муҳаммад (чапдан учинчи).

НОВДАЛАР

1990 йилнинг 18 февралида Ўзбекистон Олий Кенгашига сайловлар бўлганди. Демократия шамоли бор эди. Шунинг учун иккинчи турга қолганлар ёки сайланолмаганлар ўрнига янги номзодлар чиқиши каби ҳоллар ҳам бўлган.  Мен биринчи турда муқобил асосда сайланган эдим. Танишларимдан иккинчи турга қолганлар ёки янги номзод бўлганлар биргаликда уларнинг сайлов округларига боришни сўрашарди. Янги депутатман, ҳаммасига улгуриш мумкин эмас. Фақат 2-3 тасига боролдим, холос. Шулардан бири дўстим Дадахон Ёқубов  сайланаётган округ эди. Унинг номзоди Намангандан кўрсатилганди. Continue reading

Таҳрирсиз мактублар

Оддий ўзбекнинг кўзи билан дунё иқтисодига назар
2. СЕН МЕНГА. МЕН СЕНГА

Отган йил айрим интернет хакерлар Британиянинг энг катта экология тадкикот институтидан айрим олимларнинг электрон почталарини очиб уларнинг хатларини очик кургазмага куйиб куйишди.

Бу хатлардан маълум болишича ҳозирги Иклим Исиб Бориши проблемаси ҳаммаси елгон бўлиб, бу олимлар одамларни алдаб келаётган экан. Иклим эса ҳеч канака инсон таъсирисиз ўзгараётган экан. Еримиз иклими шу оҳирги 30 йиллар ичида исиб энди эса совуётган экан. Бу совуш муддати энди камида 10 йиллаб давом этаркан. Continue reading