“Замондош”: Ўзбек қишлоқларида қаҳатчилик…

Бизнинг қишлоқ Ўзбекистондаги аҳолиси зич қишлоқлардан.
Номини айтмаганим сабаби, кимлигимни билиб қолишса жўжабирдай жонман яна қамаб юборишлари мумкин.

Ҳаммаси бўлиб қишлоғимизда 5 мингдан зиёд одам яшайди.Қишлоқ аҳлининг 90 фоизи ишсиз.Асосий ишга яроқлироқлар тирикчилик илинжида қаёқларгадир кетиб, уларнинг айримлари оилаларига пул жўнатса айримлари бир неча ойлаб пул тугул ўзи бедарак кетади.Ўша кетган томонларда ўлиб кетганлари ҳам бор. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(4)

ТАСЛИМ

Урушни бошлаганлар ютқазадилар деган гап бор. Тарих бунга кўп маротаба гувоҳ бўлган. Лекин ютқазганда ҳам қандайдир аҳмоқ лидерларнинг аҳмоқона амбициялари учун минглаб бегуноҳ инсонларнинг умрлари барбод бўлган.

Сичқоннинг ўлгиси келса, мушук билан ўйнашади. 1941 йилнинг 7 декабр куни Япония АҚШнинг Зумрад оролчаси – Пёрл-Ҳарбор(Pearl Harbor)даги ҳарбий флотига кутилмаган ҳужум қилади. Бу АҚШнинг иккинчи жаҳон урушига қўшилишга ва япон халқининг асрий азобларига йўл очган воқеадир.

Аслида японлар бу ҳужум учун 1941 йилнинг 26 ноябр куни йўлга чиққанлар. Афсуски, амалиётни мутлоқ сирли тайёрлаган вице-адмирал Нагумо ва флот қўмондони Исороку оқибатни тахмин қила олмаганлар. Continue reading

Ривоятдан қўшиққа (8)

ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ: 18 минг оламда уятдан ўлдим, найлай?



(Ривоят Жаҳонгир Муҳаммаддан, қўшиқ Дадахон Ҳасандан”Америка овози” радиоси тарихидан)