РИЗО ОБИД: Келинг, бир суҳбатлашамиз (4)

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н   О Т А   Ғ О Р И

( Қи с с а. Да в о м и)

(2)

Ёвбосар гўшкеттиникига таъзияга келиб, жигар ранг дарвозанинг икки тарафида қаторлашиб турган одамлар кутилмаганда анграйиб қолди: Чўғолнинг ўн саккиз яшарли қизи – Улжамол, сочлари тўзғиган, ҳатто, рўмоли ҳам йўқ! – бир алпозда келди-да, довдираганча ўзини ичкарига урди. Ичкарида – ҳовлининг ўртасидаги икки тобут атрофида уввос тортаётган хотин-халаж ҳам қизни бу аҳволда кўриб лаб тишлади.

– Мен ўлсам бўлмасмиди, вой болаларим! Болаларим-ов-вв!! – деб бўзлаётган, пастак гавдаси букчайган озғин аёлгина қизнинг келганини сезмади.

– Ўн гулидан бир гули очилмай сўлган укаларим-эй! Жо-оннн укаларм-мм!!! – дея йғлаётган ўрта бўйли, штапель кўйлагини шоҳи қийиқда боғлаган жувон ҳам ким келганига эътибор бермади. Continue reading