Дадахон Ёқубовни қамашди

jm_dy(Туронзамин). Мустақилликнинг дастлабки йилларида “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари” ҳамда “Наврўз марафони” билан машҳур бўлган собиқ Ўзбекистон халқ депутати Дадахон Ёқубовни бир неча кун олдин ҳибсга олишган.

У кейинги пайтларда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида дарс бераётган ва “Наврўз” хайрия жамғармасини бошқариб келаётган эди.

Дадахон Ёқубов бундан 15-16 йил олдин фаол сиёсатдан кетгани учун унинг қамалиши сиёсий эмаслиги айтилмоқда.

Ҳозир у Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов туманида тергов қилинмоқда ва беш йилдан бери давом этиб келаётган иши энди судга оширилса, яқин орада амнистия билан ёпилиши мумкин.

Суратда׃ Ўзбекистон халқ депутатлари Дадахон Ёқубов (ўнгда) ва Жаҳонгир Маматов (чапда) мухлисларига китоб имзолашмоқда. Сурат 1991 йилда олинган ва Жаҳонгир Маматовга оиддир.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: