ДАДАХОН ҲАСАН: Муҳаммад Солиҳ деган бир олифтага(3)

dadaxonhasanЁҳуд муҳолифатчи ҳам, сиёсатчи ҳам айниқса курашчи ҳам бўлолмай ўша-ўша қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раиси бўлиб қолган бир ғаламис фитначига аччиқ тарсаки будир.
Соливой эшит!
Сен майдага ўчакишиб ўзим ҳам майдалашиб кетганимдан ўзим уялиб кетяпман.

Иғво, фисқ-фасод ёлғон тўла қўшма гап тўқишда Абдураҳимдан ҳам ўзиб кетибсан қойиле . Ёлғон яшиқларни вайсаб тухмат қилиб, айниқса менга аҳлат мисол сачраб жавоб хати ёзиб нимага эришдинг? Ҳаммасини ўзинг бошладинг. Айбингни бўйнингга олиб қилган жиноятларингга иқрор бўлиб то мудом кураш килмаганинга афсус чекиб, ўзбек халқидан ҳеч қурса намозларингда кечирим сўраб, жимгина юрсанг бўларди. Олам гулистон эди. Шунчалик товқу-лаънатларга кўмилиб қолмас эдинг.

Эшитишларимга қараганда ҳаммаларинг таҳликага тушиб қолибсанлар. Ҳаммасига сени ўзинг, сенинг гўнорлигинг, олифталигинг, хақиқатни тан олмаслигинг, сендан 10 ёш катта бўлган мени санлаганинг сабаб бўлди. Жахлимни чикарди. Энди эса мендан эшитаверасанЮ кўргуликни кўраверасан. Мен жуда ёмон одамманЮ “яхшига ёғман, ёмонга доғман”.

Яна ўша қамоқдан чиққанимдан сўнгги хангамага қайтамиз. (Зотан у гап ўта майда хашаки гап бўлсада) сени кимдир ёмонлаганда ёки сотганда, сотмаганда буни нима аҳамияти бор. Сени кимдир сотган бўлса факат сени сотгандирда, сенга ўхшаб бутун бир харакатни, халкнинг келажагини бахту саодатини озодлигини сотмагандир.

Сен ўзи кимсану сени сотиш ҳам, ёмонлаш ҳам мутлақо мумкун эмас? Сен нима жаннатдан чиққан фариштамисан? Ёки Худонинг ўғли Исомисан? Бор йўғи оддий бир красвордчи шоирсанда, эл орасида обрўинг лоақал маддоҳ бўлсада Муҳаммад Юсуфчалик эмас. Сени шеърингни таржимонсиз ўқиб бўлмайди. Сен шеърни ўзбекча ёзмайсан. Ёзганларингни баъзи бир профессорлар, атрофингда юрган 3-4 шоирбачалар тушунган бўлиши мумкун. Шу боис халқимиз сени қабул қилмади, оммалашмадинг.

Аммо сен ўзингни Пушкин, Есенин деб биласан, шекилли. Димоғинг осмонда. Ёзганингни ўз халқинг тушунмаса, сени шоирим деб бағрига босмаса сен ҳам шоир бўлдингми.

Аҳмоқ ўзини мақтар деганларидай ўзингни ўзинг умр бўйи пропаганда қилдинг. Хорижда ҳам халқ Ватан миллат учун сира сира курашмадинг. Халқ дардидан мутлоқ йироқ, фақат таржимаи-ҳолингдан уйдирма ясама кечинмаларингдан иборат том-том китобларингни чоп этиш билан шуғулландинг. У китоблар бугун кимга керак?

Шунингдек, намоз ўқиб диний китобларни ҳам таржима қиляпсан эмиш. Буни менга телефонда ўзинг айтган эдинг, дунёда намоз ўқишдан осон иш йўқ, хотиржам дунёвий ишлардан муаммолардан узилиб фақат намоз ўқиб оёғни узун чўзиб роҳат қилиб яшашга нима етсин.

Мен Америкада эканимда телефонда Отаназарни сираям ишламаётганлигини сенга айтганимда уни котибликдан бўшатинглар деган эдинг. Уни биз эмас, сен ўзинг бўшатишинг керак дегандим. Ўшанда менга ижод ва сиёсий машғулотлар ҳеч нарса бўлиб қолди, мен фақат диний китоблар таржимаси билан шуғулланяпман, раисликдан, одам топсаларинг мен ҳам кетаман, сиёсатдан чарчадим, деган эдинг. Аммо ҳали ҳануз бош котиб ҳам, ўзинг ҳам қимирлаганинг йўқ. Демак сизларни ҳозирги замон диктаторларидан сира ҳам фарқларинг йўқ эканда. Сизлар догма бўлиб бутун бир партияни хусусий мулк қилиб еб ётаверасизларми? Сизларда ўзгариш, янгиланиш, партияга янги ҳаво бериш бўлмайдими? Партиянинг низоми борми ўзи?

БАЪЗИ ЛУҚМАЛАР

Руҳим сезиб турибди мени ёмон кўра бошлаяпсан. Алллақачон мени нима деб қандай олифта ва заҳарли сўзлар билан бадном этишни қоралашни мўлжал қиляпсан. Сени биринчи режанг шак-шубҳасиз мени анави “қулоқ”лар рўйхатингга киритиб, интернет сайтларингда эълон қилдирасан, албатта сайтларни менга карши ёзилган маколалар билан калаштирасан. Анави бир отарчи деб сасий бошлайсан, албатта. (Гарчи ўша отарнинг пулларидан ўзинг ҳам еган бўлсангда). Мени сотиб, менга кўргазма бериб, қамоқдан чиққан собиқ дўстим дейсан, албатта мени қоралаш учун бошқа гап тополмайсан албатта.

Анави лайчаларингни ишга соласан, улар ёппасига менга ташланишади. Менга қараб аккиллашади. Айниқса, Бобожонларингга Худо бериб жағларига сайл чиқади, уларга мендан бошқа мавзу қолмай фақат мени ғажий бошлашади. Улар тишламаган ҳеч жойим қолмайди. Кеча прогадаги бир булдогинг менга телефон этиб, менга бузуқ аёлдай ташланди, аллақачон .

“Озодлик” радиосида онда-сонда бир-икки қатор бериладиган қўшиқларим тақа-тақ тўхтатилади, албатта. Қўшиқларим ўрнини менга отиладиган аччиқ писанда луқмалар, иғво-кесатиқлар эгаллайди албатта. Мен эса бу харакатларнинг барчасига фалоним дейман. Чунки мен Худо олдида ҳам, банда олдида ҳам хақман. Мен ҳақ сўзни айтдим.

Қолаверса кимни кимлигини элимиз аллақачон билади. Мени ҳалол курашчи эканлигимни нафақат халқимиз, ҳатто анави идоралардагилар ҳам билар экан, Худога шукр. Ундан ҳам қолаверса, сенинг сайтларингни, умуман сайтларни ҳеч ким ўқий олмайди. Ҳаммаси беркитилган. Фақат анови идора ва атрофингдаги лекторларинг, хориждаги беш-ўнта мухолифат аҳли ўқиши мумкун. Бизда Озодликни ҳам эшитиб бўлмайди. Интернет очилмайди.Мамалакатни шу аҳволга тушмоғига фақат сен сабабчисан.

Сен туфайли Ватанимизда қаро кунлар бошланди. Коррубсия, порахўрлик, мардикорчилик, аёлларни хорижларда бузуқчилик ишлари авж олди. Қишлоқ хўжалиги, саноат, маданият, илм фан деярли барбод бўлди, нарх наво осмонда. Буларнинг барчасига сен туфайли эришдик. Чунки сен муборак муҳолифатни бўлдинг, парчаладинг. Ҳатто хориждаги мухолифатни ҳам бирлашувига қаршилик қилдинг. Умуман, курашмадинг, курашмадинг. 20 йил бекор, беҳуда, текин еб, текин яшаб, кекириб, давру даврон сурдинг.

Янаги йилга 60 ёшга тўласан, халқимизга нима деб ҳисоб берасан? Тўйингга тўёна бўлгудек бирон бир тухфанг борми? Ўзбек халқига қайси юз билан қарайсан? Мен ҳижолатдаман. Чунки Муҳаммад Солиҳ дейилганда уларнинг кўз олдига Д…Х келади. Мени мақтаняпти демагин. Хақиқатан ҳам шундай. Мен сени 20 йил мобайнида халққа тарғиб қилдим, сени сифатладим, сени қайта-қайта таништирдим. Бугун энди сенга қилган барча холис меҳр кўрсатувларимдан пушаймон эмасман. Аммо хижолатдаман.

Одамлар менга қараб “ҳов анави шоирингиз қани, қаерга ғойиб бўлди, уни миллиятчи, курашчи, миллий президентимиз бўлади деб мақтаб юрган эдингизку?” -дея маломат қилишяпти. Кўпчилик сени аллақанча қилган қора ишларингни айниқса чинданам хоинлик қилганингни билмас эканда.

Аммо сени хоин, сотқин эканлигингни, шунинг билан бирга ғирром эканингни, фақат провакатсион ишлар билан шуғулланишингни баъзилар билар экан. Яқинда бир жойда анави “Озодликда” ғўнғир-ғўнғир қилиб гапирадиган М..С деган одам киму гапига тушуниб бўлмайди деб сўради. Мен сени кимлигингни, қандай жиноятлар қилиб, хорижга қуённи суриб қолганлигингни айтганимда, шундай жиноятлар қилган одам ҳалиям тирикми, у ўзини дорга осмадими деди. Унда ўзини осадиган ор-номус, уят виждон йўқда, нетсин дедим.

Сен халқнинг Ватаннинг келажагини, демократиясини, озод ва хурлигини нес-нобуд қилиб, барбодлар айлаб, мамлакатни душманга бериб, роҳат исташларинг сенга бобонг Маҳмуд Яллавочдан меъросдир. Яллавоч ҳам Хоразмни мўғулларга сотиб, хоинлик қилиб, сўнгра Пекинга хоким бўлган эди. (Сен олий кенгашга раис бўлмоқни истаганинг каби).

Ўтган 60 йил ёшингнинг ярмида, яъни 30 йилида халқ, Ватан, миллат учун, айникса мухолифатнинг сохта лидори, арбоби бўлиб нималар килдинг деган савол сени қийнамайдими?

Менку ижтимоий-сиёсий қўшиқлар айтдим. Халқимни озодлик учун курашларга чорладим. Уйғотишга харакатлар қилдим. Сен нима қилдинг? Шу саволга жавобинг борми?

2008 йил, ноябр

ДАВОМИ БОР