Кундан кунга ақлли бўлиб кетаяпмиз!

adabiyotОдам тирикчилик учун нималарни ўйлаб топмайди, дейсиз? Бир-бирини алдайди, лақиллатади, авраб пулини олади, сув қуяди, пахта қўяди, хуллас, бўш ўтирмайди.

Бу соҳада омади юришмаганлари “Ҳа, энди ҳаёт шу экан-да”,-дея тақдирга тан бериб, мулла минган эшакдай юввош тортиб, бир ишнинг бошини тутиб кетаверади. Омади юришганлари ё машҳур олим, ёки экстрасенс бўлади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ КАРИМОВНИНГ КАШФИЁТЛАРИ

jahongir806124. ЁЛҒОН САНЪАТИ

Ўзбекистонда гап бошқа, иш бошқа. (Хабарлар оқимидан)

Баъзилар бир одамни илк кўришдаёқ кимлигини билдим, деб мақтанишади. Бу мумкин бўлмаган нарса. Ҳеч қачон бир кўришда ёки бир суҳбатда бировнинг кимлигини билиш мумкин эмас. Балки бутун ҳаётингиз давомида ким биландир бир марта учрашган бўлсангиз ва ўша одам ҳақида 20 йилдан кейин гапириш маврида келиб қолса, унинг ё яхши одамлигини сезгандим ёки илк кўришдаёқ унинг аблаҳлигини билгандим, дейишингиз мумкин. Бу шунчаки гап омади айтиладиган сўзлар. Continue reading