ЭВРИЛ ТУРОН жасорати

botirnБОТИР НОРБОЕВ, филология фанлари доктори, профессор

1. Чин дилдан хайрихоҳ

Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон)  ҳаёти ва  ижоди мураккаб кечган ва кечаётган адиблардан бири. У Ватанини ва халқини жисми ва жони билан севадиган, Она юрт учун жонини  ҳам аямайдиган адибдир. Унинг ижоди шу тарзда такомил топишига адиб яшаб утаётган хаёт йули, умри давомида бўлиб  ўтган воқеалар сабаб бўлади. Яқинда француз ноширлари унинг “Ўлмас  қоялар” романини нашр этди.
Мамадали мактабни битирибок, Россияда харбий хизматни утаган, Воронеждаги техника хунар коллежига укишга кирган. Сўнг эса Чирчик шахридаги заводлардан бирида ишлаган.
Бу пайтда Чирчикда рус тилли ахоли купчиликни ташкил киларди. Армияда, укиш ва иш жойида демократ русларга хам, миллатчи русларга хам дуч келган. Миллатчи руслар билан бахслар, гохида муштлашувлар булиб утганини менга Мамадали хикоя килиб берган эди.
Мамадали Маҳмудов калбида шовинизмга нафрат, узи мансуб булган халкка мухаббат пайдо булишида шу жараёнда пайдо бўлиб, кейинчалик шаклланиб етди. Миллат ва халқ  манфаатини  ҳамма нарсадан устун қўйиш, замондошлари онгида колониолизмга нафрат, озодликка муҳаббат уй-отиш унинг асосий ишига айланди.
Ҳозирда  Ўзбекистон  қамоқхоналаридан бирида сақланаётган Мамадали Маҳмудов шўро даврида “Саодат” журналида адабий ходим, бўлим мудири сифатида узоқ  йиллар фаолият кўрсатди.
Сўнг ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, ташкилий хўжалик ишлари бўйича раис ўринбосари лавозимларида ишлади.
Худди шу пайт  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биносида “Бирлик” халқ   ҳаркати фаолият кўрсата бошлаган эди.
1999 йил февралдаги Тошкент Тошкент портлашларида  қатнашган деб гумон  қилинган Мамадали Маҳмудов (тергов пайтида) “Бирлик”ка  ҳам,”Эрк”ка  ҳам аъзо бўлмаганлигини айтган.
Унинг бу гапи тўғри, аммо Мамадали Маҳмудов гарчи бу ташкилотларга аъзо бўлмаган эсада, халқнинг  ҳар жиҳатдан озод бўлиши учун курашаётганларга чин дилдан хайрихоҳ  эди.
Бир пайтлар юқори доиралар ва “Бирлик”нинг душманлари бу ташкилотни Ёзувчилар уюшмаси биносидан чиқариб юбориш учун  қаттиқ ҳаракат  қилганларида Мамадали Маҳмудов уюшманинг раҳбарларидан бири сифатида бу ташкилотнинг шу бинода фаолият кўрсатишига йўл очди.
“Бирлик” аъзоларига  қаттиқ  тазйиқ  бошланганда уларни гоҳ  ошкора, гоҳ  яширин  ҳимоя  қилди…

2. Ўлмас қоя

Ҳақиқатга, Ватанга ва халққа садоқат Мамадали Маҳмудовнинг амалий фаолиятидагина эмас, куплаб хикояларида, киссаларида ва “Ўлмас коялар” романида  ҳам сезилиб туради. Совет замонида худди  ҳозирги авторитар  Ўзбекистондаги каби чинакам халқпарварлик ғояларини куйлаш,  ҳаётдаги ноҳақликларни адабиётга олиб кириш  қийин эди. Шунинг учун  ҳам кўплаб адиблар мавзуни мозийдан олишар ёки рамзий образларга турли туман бадиий воситаларга мурожаат  қилишарди.
Мамадали Маҳмудовнинг  ҳикояларидан бирида шундай воқеа  аламга олинади. Пиллакорлар  ҳар бир хонадонга кириб тут дарахтларининг деярли барчасининг новдаларини пилла  қуртига емиш сифатида  (тут эгасининг инон ихтиёрисиз)кесиб кетишади. Кузгача, тугрироги, кейинги йил ёзгача, тут бечора яна япрок ёзиб, новда чикаради. Аммо кейинги йил яна шу хол руй беради, каллаклаб кетилади Бу  ҳол  ҳар йили такрорланади. Мамадали Маҳмудов: “Тут бу  бедодликка кандай чидаётган экан?” деб савол   қўяди ва  ўзи: “узбек кизлари атлас куйлак кийсин учун” бу бедодликка чидаётган булса керак, деб жавоб беради. Бу ерда “тут” образи асрлар давомида киргинга учраб келган узбек халки тимсолидир. Бу хил рамзийликни биз ёзувчининг “Эртам яхши бўлади”, “Ари  ва терак”, “Сой” каби  ҳикояларида  ҳам кўрамиз.
Мамадалининг катта прозада ёзган асарларида маъно бу кадар тез англашилмайди. Яъни уларда муаллиф вокеа-ходисаларни борлигича, мураккаблигича тасвирлашга харакат килади. Уларда рамзийликдан кура тарихийлик, хаёт хакконияти купрок.
Жумладан, “ғунча очилди” номли асарида буюк шоир Рауф Парфининг ёшлик йиллари, адабиётга кириб келишдаги  қийинчиликлар  ҳақида  ҳикоя  қилса, “Боғдон  қашқири”  қиссасида ХХ асрнинг 20 йилларида рус большевикларига карши кураш олиб борган миллий озодлик харакатини тасвирлайди.  (руслар, худди утган асрнинг 70 йилларида уз юртини химоя килаётган авғон жангчиларига “душман” деб ном берганларидай, бу харакат катнашчиларига “босмачи” деб ном куйишган) “Боғдон  қашқири” қиссасида туркий  ўзбекларнинг уюша олмагани, айримларнинг мол мулкка  ўчлиги учун рус большевикларидан енгилгани акс эттирилган. Муаллифнинг кахрамони узича мард, жасур киши . У бос инчиларга  арши кураши, фаолият курсатиш учун аввало уюшиш, колаверса, катта маблагга эга булиш лозимлигини тушунган киши . Юсуфбек: “Эркак деган хеч кимсадан куркмай, хеч кимга ялинмай, хеч кимга карам булмай уз эрки узида яшаши керак”, деб билади. Укувчи Юсуфбекнинг миллатимизни озод килиш учун бел боглаган курашчи эканлигини дабдурустдан тушиниб етавермайди. Чунки, биринчидан, Мамадали бу харакатнинг кенг тасвирини бермайди Иккинчидан, ёзувчи Юсуфбекни қўй огзидан чуп олмаган киши тарзида эмас, кизиллардан енгилиб аламзадалиги ортган бир киши сифатида тасвирлайди. У  мол-дунё туплаш учун хеч кимни аямайдиган, айни замонда хузур халоватни яхши курадиган киши. У миллий озодлик харакати лидерлари Шермухаммад, Эргаш курбошилар билан “Бир ёкадан бош чикариб курашиш” масаласида гаплашиб кўради. Аммо улар Юсуфбек билангина эмас, узлари хам тил топа олишмайди.
Ёзувчи Юсуфбекнинг кечмиш-кечирмишларини бироз бурттириб ифодалайди. М. Маҳмудов Юсуфбекнинг асосий максади юрагида она юрт  ҳисси бўлмаган бойларни талаб, бойлик орттириб, чет элга кочиш, у ердан куч туплаб ” Русларнинг узларининг орасидан олов чиккач”, яъни узаро тил топишаолмай колгач уларга зарба бериб, юртни озод килиш. Адиб, барча мусулмонлар катори кизиллардан енгилган, хатто йиккан олтинларини чет элга олиб кетаолмаган бу зотнинг огир ахволини хакконий ифодалайди. М. Маҳмудовга бу образ миллат хакида айрим хакикатларни айтиш учун керак булганлиги синчков китобхонларгагина сезилади. “Тугриси, элимиз авом, ишонувчан, ок кунгил. Ким нима деса шунга ишонади, Ким нима буюрса шуни килади. Билсанг, овсар кизиллар элнинг куйнини уч ёнгокка тулдириб алдаётибди”, дейди у уз йигитларидан бирига.
Юсуфбек бошка бир уринда: “Большевиклар билан инглизларнинг бир-биридан хеч фарки йук. Икковининг хам максади бир: бизнинг бойлигимизни талаш”, деб тушунтиради. Асар шу хил гапларни айтиш учун ёзилгани аник куриниб турмайди. Аксинча муаллиф уз кахрамонининг салбий жихатларини, хотинбозлиги, рахмсизлигини бурттириб курсатади. Бунинг сабаби аник. Муаллиф уз кахрамонини вахший, каттиккул килиб курсатмаганида совет даврида бу киссанинг чоп этилиши амири-махол эди.
Бу киссада, айникса, “Ўлмас коялар” романида Ватан табиати, унинг тог ва ўрмонлари, бу ерларда ўсиб турган дарахтлар, ут-ўланлар, майсалар, кушлар ва хайвонларнинг номлари куп учрайди. Мамадали хар бир сузга, образга маъно юклашга, сузлари оркали юртга мухаббат уйготишга харакат килади. “Ўлмас коялар”нинг бош кисмидаёк “Ўлмас коялар” билан сирли урмонлар кўрк бериб турган”  Юлдузли тогининг табиати тасвирланади. “Мангуга занжирланган бу тогда Оккоядан улугрок коя йук. Унинг учида шохга кийдирилган тождек бир туп катранги кад керган Жарнинг нариги киргоги итбурунга ухшаш митти, сертикон харчалар (бодомчалар) билан копланган…Жар ёкасида ковуллар ўсиб ётибди… Уйнинг якин атрофи гулзор. Айникса ялпизга ухшаш, лекин унга караганда поя-барглари ингичка-ингичка пидина, хинагул, райхонлар куп экилган”(5-6-бет), каби экзотик тасвирлар оз эмас.

Аммо бу хил тасвирларнинг хаммаси бизда она юртга мухаббат уйготиш учун битилаётгани куриниб туради. Шу маънода мархум адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Очил Тогаевнинг “Романда ватан, юрт образи гавдаланади. Қир адирлардан мусаффо шамоллар эсаётгандай, муздек шаршаралар шовкини эшитилаётгандай, рангбаранг ўтлар хиди уфуриб тургандай туюлади”, каби фикрларига кушилмок лозим.

ХIХ асрнинг 50-80 йилларидаги чет бир кишлокда яшаган, шаҳар цвилизациясидан бир оз узилиб колган, аммо дунёда булаётган вокеаларни узича тушинадиган мард, жасур, дангалчи узбекларнинг хаёт тарзи тасвири хам, хозирги  замондаги узбекларнинг кишлокларига ва хаёт тарзига ухшамайди. Ёзувчининг катор кахрамонлари хам галати, дангалчи, ортикча мулозаматни ёктирмайдиган, хатто бир-бирига купол муомала киладиган, аммо буни кунглига олмайдиган кишилар. Жумладан, роман бошидаёк асарнинг бош кахарамонларидан бири – Рахмат полвон узининг дусти булган тегирмончи Кудратга, дабдурустдан: “Кимизингдан олиб чик, хукиз”, дейди. У эса “Айрон ичсанг тешиб чикадими махлук?”, деб купол хазилга купол жавоб беради. Бу роман кулёзмаси нашриётда мухокама килинганда, мен шу хил уринларини силликлаш керак, узбеклар бир-бирига бундай муомала килмайди, деб каршилик билдирганимда, Мамадали: “Биринчидан бу одамлар утган ХIХ аср кишилари, иккинчидан, сизлар шахар кишилари билан кишлокдагиларнинг муомаласи бир хил эмаслигини, уларнинг хазиллари хам куполрок эканлигини билмайсизлар”, деганди.

Энди уйласам, унинг гаплари хак экан. Қолаверса, муаллифнинг инсон образини  қандай тасвирлашда  ҳақ ҳуқуқлари кқпроқ. Айтайлик, унинг  қаҳрамонларидан  бири уз фарзандларига туркча исм   қўйганини шундай асослайди: “Узим тушунмайдиган арабча, порсча яна аллакандай чучмал отларга токатим йук. Ўглим туркми, унинг оти туркча булади”, дейди.

Маълумки, рус боскини пайтида ва ундан кейин  ҳам босқинчилар: “Урта Осиё халклари, шу жумладан, узбеклар, маданиятсиз, ахолисининг 99 фоизи саводсиз, улар ювинишга, кийинишга эътибор беришмайди, биз уларга маданият олиб келдик” тарзида таргибот юргизишган. Мамадали эса узининг рус боскини арафасида яшаган асосий кахрамонларининг мактаб ва мадрасларда укиган,  озода ва маданиятли кишилар тарзида акс эттиради. “Рахмат полвон озодаликни меёридан ортик севадиган одам эди. Бир-икки артинган сочигига, у кайта ювилмагунча артинмас эди. Агар уйнинг Бирон жойида гард курса хам, хотинини уришар, гард йукотилмагунча овкат хам еяолмас, иш хам килолмас эди”.

Рахмат палвон, унинг угли Буронбек барча эпизодларда шу хил маданиятли киши тарзида курсатилади.
Асарда утган асрларда утказиладиган маросимлар тасвири (“Сув Хотин”, “Навруз”, “Момокалдирок” маросимлари) хам ибратли тарзда берилган. Жумладан, якин-якинларгача Узбекистоннинг тогли ва чулли жойларида вактида ёмгир ёгавермаса “Сув Хотин” маросимини утказишган. Кулига Сув Хотин тимсолини кутариб олган Хотин-кизлар уйма-уй юриб: “Ёмгир ёгсин, сув Хотин, Экин уссин сув Хотин, Омбор-ура хосилга, Лик-лик тулсин сув хотин”, тарзида кўшиклар айтишган. Уй эгалари эса уларга узларининг хадяларини беришган. Хадялар эса купинча эчки, улок, кучкор ёки бузоқ лардан иборат булган. Маросим тугагач, барча кишлокдошлар йигилиб тушган жониворларни сўйиб таомлар тайёрлашган.

Мамадали бу маросим тасвирини бераркан, уз кахрамонларининг ички дунёларини, уларнинг накадар жумард, хотамтой эканлигини хам курсатади. “Маросимга бешта тукли, еттита эчки, учта така тушган эди””, дейди муаллиф ва кейинги эпизодларда узига хос мехмондорчилик тасвирини беради.
Шунингдек, ёзувчи (Хумор йигичи, Кодирбек каби персонажларнинг улими бахонасида) узбек удамларига хос айтимлар, марсиялардан бир канчаларини келтирадики, улар роман матнига сингиб кетганлиги сезилиб туради. Мамадали Маҳмудов мухаббатга боглик эпизодларни, (Рахмат палвон ва козок кизи, Буронбек ва Райхон уртасидаги висол онларини) шаркона, аммо ниҳоятда таъсирли ифодалайди.

Шунинг учун хам мархум адабиётшунос олим Очил Тогаевнинг: “Романда уринли келтирилган халк кушиклари янгилиги, табиийлиги, вокеа ва кишилар мижозига айни мувофиклиги билан китобхонни хаяжонга солади”, деган фикри асослидир.

Узбек, козок, туркман халкларининг узига хос мехмондустлигини тасвирловчи эпизодларни Мамадали айрича ихлос билан ёзади. Хусусан, Рахмат палвон ва Кудрат тегирмончи иккови Бухорога бориш олдидан козок овулида мехмондорчиликда булишади. Ёзувчи туркий-козокларнинг мехмондустлигини кунокларга алохида хурмат курсатиб албатта бир мол, куй ёки туя суйишларини таъкидлаб курсатиш билан бирга, уша пайтдаги ижтимоий-сиёсий масалалардаги, рус боскини, туркий халклар бирлиги масалаларидаги бахсларини атрофлича ифодалайди.

Охирги муаммо бўйича булиб утган бахсда бир-бирига карама-карши икки хил фикр ифодаланади, баъзилар туркий халклар  Амир Темур пайтидаги каби, туркий халклар бир булиши лозимлигини айтса, баъзилар бунга карши фикр билдиради. Бунинг устига, бир-бири билан кушни булган халклар (ёки уларнинг ганимлари) турли-туман латифалар, маколлар тукиб, уларни бир-бирига ёвлаштиришга хизмат килишади. Бу сухбатда хам узбек ва козок орасини бузадиган латифа айтилади. Бошидан куп кийинчиликлар утган, окподшонинг зулмини курган туркий  қозоқ  йигити Бурибойга бу қаттик таъсир килади.

“Мана шунга ухшаш иркит аскиялар ога-ини, уругни бир-биридан совутади, деди алам билан  Бу фикрга козок зиёлиси хисобланган Валихон хам кушилади. “Биз бир тугишган – турк булатуриб: “хой сарт, хой кайсак, хой киргиз” деб бир биримизнинг жигимизга тегамиз. Тагин: “Кунгиротмисан, Ёвмутмисан, Угизмисан?!!” деб тинмай уруг суриштирамиз. Биз туркларнинг шўрини куритаётган нарса шу эмасми?”, дейди.

Роман охирларида тасвирланган асосий ижобий кахрамонлар (Буронбек, Буривой, Уйгокбек, Яшарбек) Урта Осиёга руслар бостириб кирганида оёкка туришади, маънавий тубан кимсалар (Мансур пучук, Нурхез) эса бу боскиндан уз манфаатлари йулида фойдаланишади. Романда яхши куролланган рус армиясига карши деярли партизанчасига жанг олиб борган туркийларнинг жанг лавхалари киска булса-да, ишончли ифодаланган. Зеро ёзувчи асар охиригача уз кахрамонларини шу жангга “тайёрлаб” келган. Асардан она юртнинг рус чоризми оёги остида топталишига кадим Туроннинг бир канча хонликларга, уругларга, юзларга булинганигина эмас, юрт гамини уз гами деб билган кишиларнинг камлиги, уюшмаганлиги хам сабаб булгани ишонарли ифодаланган.

Шуро даврида ёзилган “Улмас коялар” романи Мамадали Маҳмудовнинг узига хос жасорати эди. Агар Тошкент портлашларига алокадорликда айбланиб узок йиллик камокка ташланмаганида Мамадали аввалгидан хам етукрок, бундан хам буюкрок асарлар ёзган буларди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: