Зоҳиджон Зокиров

Муттаҳамликни қаранг

Жорий йилнинг 1 май куни Иссиқлик манбаи ходими ўзини Дилшодбек деб таништирган инспектор кўп қаватли уйларнинг хонадонларига келиб ахолидан берилган иссиқ сув учун пул тўлаш ҳақида огоҳлантириш бериб, акс ҳолда иссиқ сув келиши тўхтатилиб, ўрнатилган хисоблагич (счётчик) олиб қўйилишини маълум қилди.

Ушбу холатни энг қизиғи шуки, биринчидан иссиқ сув қиш фаслида уч ойгина берилади ва кунига бир неча маротаба узиб қўйилади.
Иссиқ сув ходими Дилшодбек қиш фаслида ёлчитиб сув берилмади нима учун пул олинади? деб савол берганимизда у қуйидагича жавоб берди: – Дарҳақиқат қиш фаслида иссиқ сув уч ой тўлиқ берилмаган, аммо ишлатилган ҳар бир куба иссиқ сув учун ҳақ олиниши шарт- деди.

Ваҳоланки Иссиқлик манбаи ташкилоти билан тузилган шартномада ёзилишича «ахолига берилаётган иссиқ сув даражаси қачонки 40 градус бўлса шу ҳолатда пул тўланади» деб ёзиб қўйилган. Ҳайронсан, булар на қонунга риоя қилади , на ўзлари тузган шартномага риоя қилади. Битта сув омбори тўлса – тўладики буларнинг жиғилдони тўймайди.

2- май, 2012- йил.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.