Холдор Вулқон

Консерватив дунёқарашдаги демократларнинг динга зарари тегмайди, қайтага фойда келтирадилар

Посскриптум

Адабиёт нима? – деган савол теварагида турлича қарашлар мавжуд. Бир ҳил модернистлар: адабиёт бу – санъат, санъат эса санъат учун, яъни адабиёт маълум ижтимоий – сиёсий доираларнинг манфаатларига хизмат қиладиган чокар эмас – дейдилар.

Яна бирлари: -Йўқ, адабиёт жамиятни, оммани тарбиялайдиган бир мактаб -дейишади. Санъат учун яратилган санъат асарларининг эса ўзлари сезмаган ҳолатда оммага, жамиятга хизмат қилаётганини кўрамиз.

Аммо уларнинг ичида бузғунчилари ҳам борки, улар жамиятда ўзаро муносабатларга, инсоний ахлоқ нормаларига путур етказиши мумкин.

Порно маъносида ёки урушга чорлаш маъносида. Бундай асарлар Раҳмоний эмас, шайтоний илҳом мевасидир. Адабиёт яхшиликка, яъни тинчликка, ҳотиржамликка, одамлар, эллар орасидаги ўзаро дўстлик, меҳр -муҳаббатнинг зиёда бўлишига хизмат қилса яхши. Чунки асарлар инсонлар тафаккурини ўзгартириб юбориш хусусиятига эга. Биламан, манашу ёзувларни ўқиётган баъзи “Донишманд”ларнинг қовоқ калласига “Бизнинг ёзганларимиз ҳам золимларни қулатишга хизмат қиляпти шекилли? Демак, улар ҳам эзгуликка хизмат қиляпти” деган “фикр” келади. Бу фикри билан улар қўлга қурол олингач, оқибати нима бўлади? дея ўйламоқ неъматиданда мосуво бадбахт, саводсиз тўда эканликларини намоён этадилар. Одатда майда ижодкорлар шунақа бўлади.

Буюк ижодкорлар эса, аксинча, Эрнест Хемингуэй каби “Алвидо, қурол!” дея, ёки Лев Николаевич Толстой сингари “Уруш ва тинчлик” асарини ёзиб ўз асарлари билан урушларга қарши чиқадилар. Эй “Дониш” калла, сен бир миллатчи тожик қўшиқчисининг “Самарқанду Бухоро замини тожикон аст” деган қўшиғини эшитганмисан? Эшитсанг, хурсанд бўласанми? Агар хурсанд бўлсанг, унда сен ўзбекистонлик эмас экансан. Кўрдингми, шайтоний илҳом билан ёзилган шеърнинг, қўшиқнинг нақадар хавфли эканини? Ўйланмай ёзиладиган, охир – оқибат халқлар ўртасига рахна солиб, қонли урушларга, қирғинларга сабаб бўладиган, агрессив ғояли асарларга қарши чиқишимнинг асосий сабаби шу. Мен Худога шукрлар бўлсин, ўзимга яраша ижодкорман ва аллақандай шоирчаларга, язувчиларга хасад қилиб юрмайман.

Шеър бундан минг йил аввал ёзилганми, ҳозирми, бундан минг йил кейин ёзиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухими, шеър уруш қўзғаш учун даъват қуролига айланмаслиги керак.

Буюк ёзувчиларнинг, шоирларнинг асарларига қаранг. Ҳазрати Амир Алишер Навоий биронта ғазалида урушни тарғиб қилганми? Ёки умри жангу – жадаллар қуюнида ўтган саркарда, шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур биронта шеърида мардумни урушга чорладими? Асло.Чунки, бировларнинг кулфати эвазига, сиёсий девидент олиш учун беайб, бегунох одамларнинг, балаларнинг қони тўкиладиган урушларга, қирғинларга чорловчи, халқлар ўртасида нафрат қўзғогувчи асарларни ёзиш харом!

“Бобурнома” асари эса ўша замонлар хроникаси акс этдирилган солнома ўлароқ, тарихий бир хужжатдир.

Қўзғол эй, лаънатла тамғаланган, қуллар ва очлар дунёси! -деб фақат худосиз коммунистларнинг интернационалида куйланди.

Мен бир шоирнинг урушга чорловчи шеърини шархлаб, ундаги ғоянинг зарарли экани ҳақида ёздим. Менинг агар нийятим ёмон бўлса, ўз бошимни эшак ари уясига тиқармидим? Мантиқан бир ўйлаб кўринглар. “Менга ғалвани нима кераги бор? Ундан кўра, бир четда пойлаб, ҳаммаси билан яхшилашиб тураверайчи, қайси бири давлат тепасига келса ўшанинг аравасига ўтириб, ашилласини айтип кетавераман. Менга ҳам биронта министрлик папкасини беришар” дея шакалларнинг йўлини тутиб, ковакда пусиб ўтирсам, ё бўлмаса, борэ – дея ижодимни қилиб, бир четда маза қилиб яшайверсам бўлмайдими?

Бўлади.

Лекин, мен бундай қилолмайман. Ватанимни, халқимни сиздан кўпроқ яхши кўраман ва унинг қони тўкилишини, қирилиб кетишини, болаларнинг етим бўлиб қолишларини, юртимнинг вайрон бўлишини истамайман!

Мана, нима учун сизларнинг йўлингизга чиқяпман.

Мен Ўзбекистонда ҳукумат тинч йўл билан алмашишини ҳохлайман. Мен сизларнинг биронтангизни давлат тепасига келмасин деган мақсадда курашмаяпман. Давлат тепасига ким келишини Худонинг ўзи билади ва у одамни Халқимиз ўзи танлаб олади.

Халқимиз сизлар ўйлагандай, чорва ҳайвони ё балиқ эмас!

Ўзбек халқидай донишманд халқни ер куррасини минг йил ахтариб ҳам тополмайсиз! Бу халқ ўзига бош бўла оладиган ақлли фарзандини ўзи топиб олади!

Биринчи сайловда Халқимиз Каримовни танлаган бўлса, демак, ўша пайтда у Каримов алтернативасидаги кандидатни раҳбарликка нолойиқ деб топган. Ишонч билан айта оламанки, ўша биринчи сайлов дебатларида ғайрликлар бўлгандиру, аммо сайлов халқаро кузатувчилар кўз ўнгида ҳалол ўтган.

Мен ўшанда оппозиция вакили бўлиб участкамиздаги сайловни кузатганман. Ўшанда бир одам бюллетендаги Муҳаммад Солих (Салай Муҳаммадаминов)нинг исми фамилияси устидан ручкада шунқа чизиқлар тортганки, ўша бюллетен тешилиб кетганини кўрганман.

Муҳаммад Солихдан шу қадар нафратланадиган одамлар борлигини кўриб ҳайратланганман.

Амаким раҳматли ҳам Салай Муҳаммадаминовни жинидан бадтар ёмон кўрар эди. Мен эса унинг акси эдим. Шунинг учун бахслашиб , амаким билан муштлашиб кетишимизга оз қолган. Нега уни ёмон кўрасиз? – десам, амаким: – Салай вохобий! – деди. -Бу қип – қизил тухмат! Муҳаммад Солиҳ демократ, унинг радикал исломга, вохобийларга алоқаси йўқ! Лидеримизни хақорат қилманг, амаки! -дедим мен. Биз шу жанжалдан кейин анчагача гаплашмай кетдик. Ҳатто амакимнинг ўлимидан аввал, хажга кетаётганларида ярашиб олган бўлсакда, барибир мен ундан ранжиб юрдим.

Амаким оламдан ўтиб кетдилар. Мен муҳожиратга кетдим. Бу ёққа келиб қарасам, Муҳаммад Солих (Салай Муҳаммадаминов) ростдан ҳам ўзларини очиқдан – очиқ салафий дея атайдиган одамлар билан ташкиллашиб, ҳатто уларга раҳбарлик қилаётганини кўрдиму, амаким мисолида Ўзбек халқининг донишмандлигига яна бир бор қойил қолдим.

Мен демократман ва барча ғояларни, агар у урушга етакламайдиган бўлса бирдай ҳурмат қиламан.

Негаки, менинг сиёсий позициям муроса устига қурилган. Мен ўзбек мухолифатини ҳам, амалдаги хукуматни ҳам умумий мақсад йўлида, яъни халқимиз тинчлиги, фаровонлиги йўлида, муросага келиб, қуролларни ташлаб, бирлашиб, барча мавжуд муаммоларни фақат ва фақат сиёсий музокара йўли билан хал этишларини ҳохлайман.

Мен ҳатто Халқимиз тинчлиги, фаровонлиги, юрт осойишталиги йўлида муроса форумини ташкил қилиб, барча кучларни муроса ва мувозанатга келтириш учун масъулиятни ўз зиммамга олишга ҳам тайёрман.

Менинг мақсадим урушни тўхтатиб, ўзбеклар ва ўзбекистонликларни умумий мақсад йўлида бирлаштиришдан иборат.

Яна бир гап.

Баъзилар ўзбек демократларини ғарб либерализмини ҳохлашда айблайдилар. Асло ундай эмас!

Ўзбек демократлари либерализмнинг эмас, демократик консерватизмнинг тарафдоридирлар. Яъни, давлат бошқаруви секуляр, яъни дунёвий бўлсада, диний ва маданий қадриятларни, халқимизнинг ахлоқий нормаларини, урф – одатларини, тилини энг муқаддас нарсалар каби сақлаш.

Консерватизмда бесоқолбозликка, лесбиликка ўрин йўқ.

Ва мен ўйлайманки, консерватив дунёқарашдаги ўзбек демократлари сайловларда, худо буюрса, бесоқолу лесбиларнинг нахс босган овозисиз ҳам энг кўп овозни қўлга киритадилар.

Мен бунга аминман. Бу ўзбек демократларидан ташвишга тушаётганларга конкрет жавоб.

Соғ бўлинглар!

1 май, 2012 йил.

Кеч соат 6.

Торонто шаҳри, Канада.

Мувозанат.